• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Лайфстайл Кино

    Кўплаб томошабинларга маълум бўлмаган ноодатий турк сериаллари

    “Муҳташам юз йил”ни бир неча марта кўриб, “Қўрғон сирлари”дан дам олишни хоҳласангиз, кўпчиликка маълум бўлган, аммо сюжет жиҳатдан юқоридаги сериаллардан қолишмайдиган қизиқарли турк сериаллари билан танишинг.

    “Шам ушлаган ёлғончилар”

    Бош ролларда: Элчин Сангу, Буржу Гелгедар, Шафак Пекдемир, Cерен Морай

    Сериал опа-сингиллардек яқин бўлган тўрт дугона ҳақида. Эркин ва мустақил Жейда, муваффақиятли психиатр Мелиҳа, оилавий муаммолари бўлган шифокор Шебнем ва ниҳоят, бахтсиз ҳодисада эрини йўқотган кафе эгаси Элиф. Аёллар Элифга ҳаётда ўз ўрнини топишга ва қизи Тернга муносиб ҳаёт кечиришга ҳаракат қилиб, қайғусини енгишга ёрдам беради. Терннинг мактабдаги дугонасининг отаси Якуп билан учрашув Элифнинг ҳаётини тубдан ўзгартириб юборади.

    “Никоҳ ҳақида ҳамма нарса”

    Ролларда: Гокче Баҳадир, Сумру Явручук, Сарп Аккая, Игит Киражи, Серкан Алтунорак, Селен Учер

    Тўрт опа-сингил Чўлпан, Азра, Гунеш ва Санем Истанбулга кўчиб ўтади ва ажойиб юридик карьера қуришади. Уларнинг барчаси ажралиш жараёнлари билан шуғулланади. Қизларнинг ҳар бирининг шахсий ҳаёти турлича ривожланади. Чўлпон эридан ажрашган, Санем никоҳга умуман ишонмайди, Азра бахтли турмуш қурган, Гунеш эса севган инсонига турмушга чиқиш ҳаракатида. Бир куни опа-сингилларнинг ҳаётида кутилмаган воқеа содир бўлади: уларнинг отаси кўп йиллар олдин бошқа аёлни деб қизларнинг онасини ташлаб кетганди. Қаҳрамонлар ўз ўтмишларига дуч келишлари керак: улар оталарини кечира оладими?

    “Янги ҳаёт”

    Бош ролларда: Серкан Чайўғлу, Мелиса Асли Памук, Азиз Жанер Инан, Бегум Аккая

    Махсус кучларда хизмат қилган капитан Адем нафақага чиқади. У хавфли ҳаёт тарзида яшашга одатланган, аммо энди тинч ҳаётда ўз ўрнини топиши керак. Энг муҳими, оиласини, хотинини ва 8 ёшли қизини боқиш учун иш топиши керак. Адем бой ва нуфузли Темурнинг хотинига тансоқчи бўлиб ишга киради. Аввалига у ёш ва гўзал Ясемин билан келишолмайди. Қиз ҳатто Адемни ишдан бўшатмоқчи бўлади. Аммо қаттиққўл эркак ва жозибали аёл ўртасида нимадир содир бўлади.

    “Шиша ортидаги қиз”

    Ролларда: Буржу Бирижик, Селма Эргеч, Фейяз Шерифоғлу, Энис Арикан, Туғрул Тулек

    Седат Кўрўғли – Туркиядаги энг йирик меҳмонхоналар тармоғига эгалик қилувчи бадавлат оиланинг эрка меросхўри. Унинг турмуш қурган аёл билан ишқий муносабати отаси Рафетни ғазаблантиради ва ўғлини зудлик билан уйлантиришга қарор қилади. Келин тасодифан топилади: у янги меҳмонхоналардан бирининг лойиҳаси устида ишлаётган архитектор Налан бўлади. Бекам-у кўстликда ўсган беғам йигит ва ҳалол ҳамда тартибли қиз тўйга ҳозирлик кўрмоқда. Аммо уларнинг бахтига ўтмиш сирлари тўсқинлик қилади.

    “Шунчаки дўстлар”

    Бош ролларда: Хазар Эргучлу, Кубилай ака, Эзги Гор, Онур Берк Арсланоглу

    Карьера қуришга муккасидан кетган Эже ва келишган йигит Умут кўп йиллардан буён бир-бирини танийди. Ўзларини ва танишларини ўрталарида ҳеч қандай романтика йўқ, фақат дўстлик борлигига ишонтиради. Улар Умутнинг консерватив холасига тегишли, Босфорга қараган ҳашаматли уйда бирга яшаш учун ўзларини келин-куёв қилиб кўрсатишади. Бироқ бадавлат қариндоши тез орада нима бўлаётганини тушунади ва шарт қўяди: у уйини ким биринчи қонуний никоҳдан ўца, ўшанга қолдиради. Эже ва Умут чинакам муҳаббатни топиш учун узоққа бориш шарт эмаслигини тан олмай, ўзларига турмуш ўртоқ излай бошлайдилар.

    “Қоғоз уй”

    Бош ролларда: Эрдал Бешикчиўғлу, Нур Феттаҳўғлу, Тувана Туркай, Ниҳал Г. Колдаш

    Сериалдаги воқеалар Фиртинлар оиласи атрофида содир бўлади. Жиҳан жиноят ҳуқуқи ўқитувчиси, Айлин муваффақиятли адвокат, уларнинг учта ажойиб фарзанди бор: ўғли Мерт ва қизлари Жемре ва Мелиса. Қаҳрамонларнинг ҳаёти даҳшатли оқшомларнинг бирида, Жиҳан ва Эйлин ўз уйида аёл жасадини топгач, бутунлай ўзгаради. Жабрланувчи Жиҳаннинг севгилиси, қотил эса 16 ёшли Жемре бўлиб чиқади. Қизи қамалмаслиги учун эр-хотин жасадни боғга яширишга ва содир бўлган воқеа ҳақида сукут сақлашга қарор қилишади. Аммо содир бўлган нарса кўплаб сирларни очиб беради ва идеал оиланинг қиёфаси қоғоз уй каби мўрт бўлиб чиқади.

    “Уч қуруш”

    Бош ролларда: Ураз Кайигаларўғлу, Экин Коч, Аслиҳан Малбора, Мустафо Кирантепе, Живан Жанова

    Истанбулнинг Лўлилар туманида шафқатсиз қотиллик содир бўлади. Қотил жиноят жойига уч қуруш — учта майда танга қолдирган. Бундай белги бошқа жасадларда ҳам топилган. Терговни Эфе исмли полиция комиссари олиб боради. Биринчи гумонланувчи унинг собиқ болаликдаги дўсти, ҳозир бу ҳудудда таниқли бўлган мафиоз. Бироқ тез орада далиллар болаликдан уларга маълум бўлган бошқа одамга олиб боради. Кейин профессионал детектив ва жиноят бошлиғи ушбу мураккаб ишга чек қўйиш ва серияли қотилни топиш учун кучларини бирлаштиради.

    27.08.2024, 09:40   Изоҳ (0)   15174
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Калмар ўйини”дан қолишмайди: ҳаёт-мамот ўйинлари ҳақидаги қизиқарли фильм ва сериаллар

    25.08.2024, 08:04

    Голливуднинг машҳур актёр болалари қаерга ғойиб бўлди ва улар ҳозир қандай кўринишда?

    26.08.2024, 14:35

    Даҳшат, севги ва хиёнат: “Аждаҳо уйи” сериалига ўхшаш кутилмаган бурилишларга бой фильмлар

    26.08.2024, 09:52

    Кунига 32 600 долларгача гонорар: Бурак Ўзчивит суратга тушаётган Россия фильми ҳақида нималар маълум?

    26.08.2024, 17:35

    Табиий антивируслар: мия, юрак, жигар ва қалқонсимон без яхши ишлаши учун нималар истеъмол қилиш керак?

    26.08.2024, 15:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.