• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Мовароуннаҳр цивилизацияси бўлмаганда эди, бизнинг тараққиётимиз ҳам бўлмасди” — Меҳмет Гўрмез

    Жорий йилнинг 15—16 октябрь кунлари Хива шаҳрида “Ислом — тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Мазкур конференцияда иштирок этган Туркиянинг Ислом тафаккури институти директори Меҳмет Гўрмез Ўзбекистонда амалга оширилаётган ҳам маънавий, ҳам иқтисодий ислоҳотларни юксак эътироф этди.

    Мовароуннаҳр цивилизацияси 

    “Дўст ва биродар Ўзбекистонга ушбу муҳим конференцияни ташкил қилгани учун чин қалбимдан миннатдорлик билдираман. Хусусан, мени ҳам таклиф қилишгани учун алоҳида ташаккур изҳор этаман. Албатта, Ўзбекистон қадимий тарих ва жуда бой тамаддунга эга давлат. Биз буни Мовароуннаҳр цивилизацияси деб атаймиз. Маърузамда ҳам айтиб ўтганимдек, Мовароуннаҳр цивилизациясининг 5та асосий хусусияти бор. Улардан биринчиси ҳақиқий универсал илм тасаввурига эга бўлишдир. Яъни ҳам ижтимоий илмлар, ҳам табиий фанлар, ҳам ислом илмларини бирлаштирган чуқур тафаккурга суяниш.  

    Ўзбекистон замини бу илмларни ўз ҳаётига татбиқ қилган ислом оламининг энг буюк муаллимларини тарбиялади. Шундай қилиб бу ердан Бухорий, Термизий, Доримий каби буюк ҳадис уламолари етишиб чиқди. Айни пайтда Ибн Сино каби улуғ табиблар, Беруний каби файласуфлар ҳам бўй кўрсатди. Шунингдек, тасаввуф алломалари ҳам шу мўтабар заминда тарбия топди. Бу цивилизациянинг иккинчи муҳим хусусияти шундаки, у жуда кучли методология ишлаб чиқди. Яъни илм хом ашё сифатида Мовароуннаҳрга келганида бу юрт алломалари унга тартиб берди. Уни муайян қонун-қоидаларга айлантириб, илмий йўсинга солди ва дунёга тақдим этди. Шунинг учун ушбу методология илмий жамоатчилик учун жуда ҳам муҳим.  

    Тасаввуфнинг, яъни маърифат анъанасининг Мовароуннаҳрда тарқалиши, имом Мотуридий ислом дунёсининг асосий ақидавий йўлининг шу ерда такомилга етказгани ҳам бу цивилизациянинг энг катта хусусиятларидан бири ҳисобланади. Мовароуннаҳр цивилизациясининг хусусиятларини санаб тугатиб бўлмайди. Агар сизлар, Ўзбекистон аҳли, ҳар бир буюк олим аждодингиз учун бир институт ё марказ очсангиз, ҳар қанча арзийди. Сиз айни шу тўғри йўлдан бормоқдасиз. Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази, имом Мотуридий, имом Термизий марказлари бунга яққол мисол. Агар Ўзбекистон жаҳонга тақдим этган ҳар бир олим учун бир институт очса эди, бу мамлакатдаги ҳар бир хонадон алоҳида бир институтга айланган бўлар эди.

    Ўзбекистон — маънавий ва иқтисодий ўсишни бирлаштираётган мамлакат

    Мен 15 йил давомида Туркия дин ишлари бошқармасида раҳбар лавозимларида ишладим. Шу даврда Ўзбекистонни яхши танидим. Маърузамда айтганимдек, Ўзбекистоннинг марҳум буюк олими Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф билан дунёнинг турли жойларида учрашдик, бирга суҳбат қурдик. Мен юртингизда яқин тарихда дунёнинг кўплаб жойларида кузатилмаган катта ислоҳотлар ҳаракати бошланганини кўряпман. Бу ислоҳотлар икки томонлама бўлиши муҳимдир. Баъзи мамлакатларда улкан иқтисодий жонланиш бор, аммо маънавий жонланиш етишмайди. Баъзи мамлакатларда эса маънавий жонланиш бор, лекин иқтисодий ривожланиш етишмайди.

    Ўзбекистон эса иккисини бирлаштирмоқда. Яъни ҳам шаҳарсозлик, ҳам иқтисодий ривожланиш, ҳам маданият  жиҳатдан катта ўсишга эга. Шу билан бирга ушбу табаррук заминнинг асосий руҳи ҳисобланган маънавий тикланиш ҳам амалга ошмоқда. Бу ҳолат Ўзбекистонни нафақат минтақада, балки бутун дунёда ўзига хос намуна сифатида кўрсатади. Шунинг учун ҳам мен Ўзбекистон бу ривожланиш йўлини муваффақиятли олиб бораётганини эътироф этаман. Ишончни, иймон-эътиқодни, ахлоқни, илмни, маданиятни, цивилизацияни эътибордан четда қолдирмасдан бирлаштирса, Ўзбекистон ҳақиқий Ўзбекистон бўлади.

    Исломнинг мўтадил йўлини тутган замин

    Мен муҳтарам президент Шавкат Мирзиёев жаноби олийлари бошлаган бу катта ҳаракатга Аллоҳ Таолодан муваффақиятлар ато этишини сўрайман. “Ислом тинчлик ва эзгулик дини” мавзусидаги халқаро конференция нафақат илмий, балки амалий хусусиятга эга.  Ўзбекистон президенти конференция иштирокчиларига табрик  йўллагани, уларга ўз фикрларини тақдим қилгани бу тадбирнинг оддий учрашув эмас, балки тинчлик ва эзгуликка йўл очадиган, амалий натижаларга олиб келадиган муҳим лойиҳа эканини кўрсатиб беради. Бу нафақат Ўзбекистонда, балки  бутун Марказий Осиёда, дунёда тинчлик, яхшилик, хайр-баракага сабаб бўлади деб ўйлайман.

    Яна бир нарсани айтишим керакки, терроризм, радикализм ва экстремизм каби иллатларнинг энг катта сабаби жаҳолатдир. Диний ва дунёвий билим қанча кам бўлса, одамлар шу қадар бўлинишга мойил бўлади. Бугун дунёда турли можаролар, кўнгилни ғамга соладиган ҳолатлар бўлмоқда. Мана шундай бир шароитда тинчлик ва яхшилик ҳақида гапириш муҳимдир. Яна бир жиҳати — ушбу замин ҳеч қачон тафриқага берилмаган. Ҳар доим исломнинг мўтадил йўлини тутган.  

    Имом Абу Ҳанифа ва имом Мотуридийнинг йўли ана шу йўл эди. Бугунги тадбирда дунё уламоларининг мазкур ҳақиқатни таъкидлаганлари конференциянинг муҳим жиҳатларидан бири бўлди деб ҳисоблайман. Мовароуннаҳр цивилизацияси бўлмаганида эди, бизнинг тараққиётимиз ҳам бўлмасди. Биз Анадўли, яъни Туркияда сизларни боболаримиз сифатида қадрлаймиз. Биз сизларнинг авлодларингизмиз. Биз отга миниб Анадўлига келдик. Сиз эса Мовароуннаҳрда қолдингиз. Шунинг учун бизнинг ота юртимиз Ўзбекистон билан алоқа ўрнатишимиз жуда ҳам муҳим. Мен Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон жанобларини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жаноблари билан бирга кўрсам, кўксим тўлиб, кўзимга ёш келади. Чунки икки давлат ўртасидаги алоқани жуда муҳим деб ҳисоблайман. Сўнгги уч йилда Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Ислом цивилизацияси марказлари мутахассисларининг биз билан ҳамкорлигидан жуда ҳам хурсандман. Умид қиламанки, бу алоқалар давом этади. Сизларни доим дуо қиламан. Барчаси учун катта раҳмат”, деди  Меҳмет Гўрмез. 

    17.10.2024, 23:21   Изоҳ (0)   4176
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ўзбекистон#Туркия

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Собиқ СССР давлатлари кирилл алифбосидан воз кечиб, умумий алифбо жорий этади” — Озарбайжон олими 

    13.09.2024, 23:24

    Ўзбекистонда тижорат банк кредитлари ва бошқа қарз маблағлари ҳисобидан 5,7 трлн сўм инвестициялар ўзлаштирилган

    14.09.2024, 12:55

    “Уйғурлигимни айтманг!” — эрксевар ва исёнкор халқнинг Хитой таъсиридаги бугунги ҳаёти қандай кечмоқда?

    20.09.2024, 14:10

    Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон йигитлари 11-турда ғалаба қозонди ва бронза медалини қўлга киритди

    22.09.2024, 20:25

    Литва корхоналари билан 200 нафар Ўзбекистон фуқаросини ишга жойлаштириш тўғрисида келишувга эришилди 

    23.09.2024, 13:15

    “Бозор иқтисодиётига қандай ўтишни биз ҳам билмаймиз, ҳукумат ҳам” — тадбиркор текстиль соҳасидаги муаммолар ҳақида

    24.09.2024, 22:03

    Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади 

    25.09.2024, 11:55

    Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлатлар

    28.09.2024, 11:45

    Ўзбекистон олтин-валюта захираларининг ўсиши бўйича дунёда олтинчи ўринни эгаллади

    07.10.2024, 22:15

    Ўзбекистонда ўтган етти йилда электромобиллар импорти 10 бараварга ошди

    09.10.2024, 18:38

    Ўзбекистонда 2023 йилда 100 тонна олтин қазиб олинди

    10.10.2024, 15:36

    Машариповга жой топиш учун “қурбон” қилинаётган Файзуллаев. Терма жамоа ҳужум чизиғи нега кучсиз?

    11.10.2024, 15:08

    Ўзбекистон 2027 йилда электр энергияси бозорига, 2028 йилда эса табиий газ улгуржи бозорига ўтиши кутилмоқда 

    11.10.2024, 21:10

    Президент Тошкент вилоятидаги корхоналар фаолияти билан танишди (фото)

    14.10.2024, 16:55

    “Юбилей ассамблеяни тарихий тадбир қилиш истагидамиз” — Мартин Чунгонг

    16.10.2024, 19:31

    “Андижон билан Қўнғиротни, Термиз билан Тошкентни боғлайдиган жами 4 минг километрлик халқаро йўлларимиз энг юқори талабларга жавоб бериши шарт” – президент 

    16.10.2024, 20:04

    Мосес Каваалууко Кизиге Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси этиб тайинланди

    16.10.2024, 22:20

    “Дарё” дайжести: 16 октябрнинг энг муҳим хабарлари 

    16.10.2024, 22:40

    Афғонистондан олиб ўтилган авиатехникалар, ҳарбий ҳамкорлик ва эркин ОАВ: АҚШ элчиси Ўзбекистон сиёсатини қандай баҳолади?

    17.10.2024, 09:30

    Ўзбекистонда айрим IT Park резидентлари учун солиқ ва божхона имтиёзлари узайтирилади

    17.10.2024, 12:30

     Ўзбекистон 10 йилдан кейин қандай бўлиши керак? — Содиқ Сафоев ва Акмал Саидов жавоб берди

    17.10.2024, 13:30

    HAVAL H6: Хизмат сифати ва ҳамёнбоп нархи билан автомобиль эгалари қалбларини забт этадиган кроссовер

    17.10.2024, 15:00

    Uzbekistan Airways Дубайга парвозлар сонини ҳафтасига 12 мартагача оширмоқда

    17.10.2024, 16:30

    Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар орасида икки нафар бола ҳам бор — ТИВ

    17.10.2024, 16:42

    Ламин Ямал, Пау Кубарси ва Азизбек Тўлқинбеков. The Guardian талқинига кўра дунёнинг энг иқтидорли топ-60 футболчилари

    17.10.2024, 18:17

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Ташқи разведка хизмати раҳбари билан учрашув ўтказди. Нималар муҳокама қилинди? 

    17.10.2024, 19:26

    Президент Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг бир гуруҳ ходимларини мукофотлади 

    17.10.2024, 20:03

    Самарқанддаги метан заправкада 6,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    17.10.2024, 22:25

    Экопартия: Қурилиш мақсадида дарахтларни ноқонуний кесган тадбиркорларнинг ерга бўлган ҳуқуқини бекор қилиш тартибини жорий қилишни таклиф этмоқда

    17.10.2024, 21:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55

    Тошкентдан Чорвоққа янги автомобиль йўли қурилади

    Ўзбекистон | 2 август, 11:49

    АҚШ ва НАТО Украинага қурол етказиб беришнинг янги механизмини яратмоқда

    Дунё | 2 август, 11:35

    “Реал” Мбаппенинг ўринбосари ким бўлиши борасида бир қарорга келмаган

    Спорт | 2 август, 11:20

    Японияда ҳалок бўлган аёлнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 2 август, 11:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.