2025 PM номли диаметри 50 метр бўлган астероид 17 август куни Ерга тахминан 384 минг километр масофагача яқинлашади. Бу ҳақда Россия Қуёш астрономия лабораторияси хабар берди.

Ерга 1 миллион километрдан камроқ масофада яқинлашган астероидлар орасида 2025 PM энг йирикларидан бири саналади. Шунга ўхшаш кейинги яқинлашув сентябрь ойида бўлиши кутилмоқда.
2025 йил 1 августда кашф этилган бу астероид Ер орбитасини кесиб ўтадиган “Аполлон”лар гуруҳига киради. Унинг Қуёш атрофида айланиш даври икки йилдан сал ортиқ. Тахминларга кўра, объект кометага хос хусусиятларга эга бўлмаган улкан тошли жисм бўлиши мумкин.
Астероиднинг Ер ёнидан ўтиши Тошкент вақти билан 17 август соат 14:03 да содир бўлади. Траекторияси фақат бошқа космик жисм билан тўқнашгандагина ўзгариши мумкин. Аммо бунинг эҳтимоли жуда паст. Унинг орбитасини аниқлаштириш учун кузатувлар давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)