Португалиялик мураббий Жозе Моуриньо Англия Премьер Лигасига қайтиб, “Эвертон”ни бошқариши мумкин.
Хабарга кўра, Ден Фридкин клубни харид қилиш жараёнларини якунласа, мураббийнинг АПЛга қайтиш эҳтимоли каттароқ бўлади.
Моуриньо 2024 йилнинг ёзидан буён Туркиянинг “Фенербаҳче” клубини бошқариб келмоқда. Ҳозирда ортда қолган 7 турдан сўнг 16 очко билан 4-ўринда бормоқда.
Жозе Англияда “Челси”, “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенҳэм” клубларини бошқарган.
Мутахассис фаолияти давомида инглиз клубларидан ташқари “Порту”, “Бенфика”, “Интер”, “Реал” ва “Рома” клубларида ишлаган.
Изоҳ (0)