Португалиялик мураббий Жозе Моуриньо “Рома” унга сотқинлик қилди дея ҳисоблайди.
16 январь куни Рим жамоаси Моуриньони истеъфога чиқарганди. Португалиялик мутахассис “Рома”да 2021 йилдан буён ишлаган ва Конференциялар Лигасида ғалаба қозонганди.
Хабарга кўра, Жозе клуб ва футболчилар унга хиёнат қилган, Даниэле де Росси унинг ўрнини дарҳол эгаллаши бунинг белгиси дея ҳисоблайди.
Моуриньо Конференциялар Лигасидаги муваффақиятдан сўнг футболчилар томонидан совға қилинган узукни жамоа сардори Лоренсо Пеллегрини шкафида қолдириб кетган. Мураббий улардан хафа бўлганини шу тариқа билдирмоқчи бўлган.
Изоҳ (0)