“Астон Вилла” кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган сўнгги Англия клуби бўлди.
АПЛнинг 34-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинда “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити”га имкониятни бой берди (0:2). Чемпионат якунланишига бир тур қолганида “шпорлар” 68 очко билан турнир жадвалининг 4-поғонасида бораётган Бирмингем клубидан 5 очко ортда қолмоқда.
Шу тариқа, “Астон Вилла” мавсумни 4-ўринда якунлаши кафолатланди. Бу эса Унаи Эмери жамоасига кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасида ўйнаш имконини беради. Эслатиб ўтамиз, “Астон Вилла” охирги марта 1982—83 йилги мавсумда турнирда иштирок этган.
Изоҳ (0)