• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Болалигим ёлғизликда ўтди” — Райҳон онасига айтолмаган гаплари ва охирги марта концерт бераётгани ҳақида 

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева журналист Назира Иноятовага берган интервьюсида болалари учун жиддий қарорлар қабул қилгани, тунд ўтган болалиги ва маблағ сабаб ушалмаётган орзулари ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Болалигим билан боғлиқ хотираларни эслаш жуда оғир. Сабаби кунларимнинг жуда кўп қисми ёлғизликда ўтган. Онам машҳур актриса бўлгани учун иши жуда кўп эди. Боғчада ҳам махсус гуруҳга борганман. У ерда болалар ухлаб қоларди. Санъат интернат-мактабида ўқиганимда ҳам оиламдан йироқда эдим. Ёлғизлик инсон руҳиятига жуда оғир таъсир этаркан. Ҳалигача болалик билан боғлиқ воқеаларни эслаб, худди бўғзимга бир нарса тиқилиб тургандек бўлади. Онам ҳаётлигида бу ҳақда гапиришни истамасдим. Уни ҳам, ўзимни ҳам қийнагим келмаган. У вазиятда онамга ҳам осон эмасди. Соғлиғини тиклаш учун қўлимдан келган барча ишни қилганман.

    Фото: Instagram / @rayhonganieva

    Бу йил охирги концерт беришимни, бундан кейин “Райҳон шоу”лар ўтказилмаслигини айтдим. Бу қарор ҳақида бир неча йилдан буён ўйлайман. Ўғилларим ҳам 10 ёшга яқинлашиб қолишди. Улар айни ўқийдиган, нималарнидир ўрганадиган ва болалиги билан боғлиқ хотираларни ёдида сақлайдиган ёшда. Шу боис улар билан кўпроқ вақт ўтказишга ҳаракат қиламан. Агар зарур ишим бўлмаса, кўчага чиқмайман. Табиатан “оддий бека” ролидаги аёлман. Битта шоу дастурига эса камида 5-6 ой тинимсиз тайёргарлик кўраман. Турган гапки, бу вақтда оилага, хусусан, фарзандларимга етарлича эътибор беролмайман. Болаларим билан кўпроқ бирга бўлиш учун ҳам сўнгги шоуни беришга қарор қилдим. Болаларим мендек ёлғизликни ҳис қилишларини истамайман, — дейди хонанда Райҳон.

    Хонанда шунча йил давомида нега ўзбек тилини мукаммал ўрганолмагани ва оиласида қайси тилда гаплашишларига ҳам ойдинлик киритиб ўтди.

    Фото: Instagram / @rayhonganieva

    — Мен боғча, мактаб ҳатто институтда ҳам рус гуруҳларида таҳсил олганман. Атрофимдаги инсонларнинг бари шу тилда мулоқот қилишарди. Рус тилида фикрлайман ва уни миямда таржима қилиб гапирсам, худди тўғри тушунтиролмаётгандек бўламан. Синглим эса болаликдан ўзбек тилини яхши ўзлаштирган. Ҳатто шундай вазиятлар ҳам бўлардики, синглим ўзбек тилини яхши билгани учун мен билишим керак бўлмаган гапларни онам билан ўзбек тилида гаплашарди (кулиб). Синглим ўзбекча фикрлайди ва у мендан фарқли хаёлан гапларини рус тилига таржима қилиб гапиради.

    Турмуш ўртоғим Фарҳод ака ҳам рус тилида ўқигани билан ўзбек тилида эркин мулоқот қилолади. Аммо оилада рус тилида гаплашамиз, — дейди хонанда Райҳон.

    Хонанда етим болалар учун мактабгача таълим муассасаси, ундан кейин клиника очишни ният қилгани, аммо уни амалга оширолмагани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram / @rayhonganieva

    — Ҳақиқатан ҳам эҳтиёжманд инсонларга ҳам хизмат кўрсатадиган боғча ва клиника очишни ният қилардим. Аммо ўрганиб чиқсам, иккисини очишга ҳам жуда катта маблағ сарфланар экан. Ўзи икки боламга жуда кўп маблағ сарфлайман, бизнес ҳақида ўйлашга ҳам қўрқиб қолдим. Катта эмас-у, кичик бизнесларни йўлга қўйгандим. Аммо бу борада тажриба ва билимсизлигим панд берди. Шу боис ҳозир тадбиркорлик борасидаги китобларни кўп ўқияпман. Балки кейинчалик орзуларимдан бирини амалга оширарман, — дейди хонанда Райҳон Ғаниева.

    01.11.2023, 14:52   Изоҳ (0)   51553
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2 ёшидан санъатга қадам қўйган, отасидан эрта айрилган ва бахтини иккинчи турмушидан топган Райҳон Ғаниева 45 ёшни қарши олди (фото)

    19.09.2023, 19:03

    “900 та билет сотилиши шунчаки шармандалик” — Райҳон “Ҳумо Арена”даги концертининг қолдирилиш сабаблари ҳақида (фото)

    12.10.2023, 10:48

    10 та тилда сўзлаша оладиган “Дунё гўзали” ва Ҳиндистондаги энг машҳур оиланинг келини — Айшвария Рай 50 ёшда (фото)

    01.11.2023, 13:14

    Элёр Мелибоевнинг илк яккахон концерт дастуридан махсус репортаж (фото, видео)

    31.10.2023, 22:45

    Туғилиш жараёни ноодатийлиги билан фильм учун сценарий бўла оладиган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото) 

    31.10.2023, 16:47

    Америкалик хонанда Тейлор Свифт миллиардерга айланди

    31.10.2023, 11:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.