Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев идора ходимлари ва бошқа давлат хизматчиларини фарзандлари ҳамда қариндошларининг топшириқларини бажармасликка чақирди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.
Ташиев давлат хизматчиларидан бирортаси унинг яқинлари билан алоқага чиқса, уларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилишидан огоҳлантирди.
Агар менинг яқинларим, фарзандларим билан телефонда гаплашсангиз ҳам, жавобгарликка тортиласиз. Уларнинг илтимосларини, топшириқларини бажаришга мажбур эмассиз. Агар кимдир яқинларим билан яширинча гаплашадиган, улар билан учрашадиган бўлса ва мен буни билиб қолсам, хизмат текшируви ўтказамиз.
Буни ёдда тутинг. Мен ҳеч қачон шахсий муаммоларимга ўз лавозимим ҳисобидан ечим топмайман. Ҳеч қачон яқинларимнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича топшириқ бермаганман ва бермайман, деди Қамчибек Ташиев.
У Қирғизистонда олдинги ҳокимият даврида оилавий-уруғчилик бошқаруви мавжуд бўлганини эслатиб ўтди. Мамлакат раҳбариятининг қариндошлари давлат ишларига аралашган эди ва бундан кейин бундай ҳолат такрорланмаслиги керак, деган у.
Изоҳ (0)