Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 28-туридан ўрин олган “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” жамоалари 10 март, якшанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
![](/static/2024/03/10/gettyimages-2073613039-1024x1024-TgIclanU.jpg)
Учрашувнинг биринчи бўлимида “шаҳарликлар” ҳисобни очди. 23-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни Жон Стоунз дарвозага жойлаб қўйди. Тайм охирига қадар шу гол сақланиб қолди.
Иккинчи бўлим бошида эса мерсисайдликлар пенальти ишлаб олди. 50-дақиқада Мак Аллистер пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди ва учрашув дуранг натижа билан якунланди.
Ушбу дуранг натижадан сўнг Англия Премьер Лигаси жадвалининг кучли 5 лиги қуйидагича кўриниш олди:
![](/static/2024/03/10/photo_2024-03-10_22-45-41-pFURj6KE.jpg)
АПЛ
28-тур
10 март, якшанба
“Ливерпуль” — “Манчестер Сити” 1:1
Голлар: 0:1 – 23 Стоунз, 1:1 – 50 Мак Аллистер (пенальти).
“Ливерпуль”: Келлеҳер, Бредли (Робертсон, 61), ван Дейк, Куанса, Гомес, Эндо, Собослаи (Салоҳ, 61), Мак Аллистер, Эллиотт, Диас, Нуньес (Гакпо, 76).
“Манчестер Сити”: Эдерсон (Ортега, 56), Уокер, Аке, Аканжи, Стоунз, де Брюйне (Ковачич, 69), Бернарду Сильва, Родри, Фоден, Ҳоланд, Алварес (Доку, 69).
Огоҳлантиришлар: Родри (45), Эдерсон (47), Бернарду Сильва (59).
Изоҳ (0)