Франция Миллий ассамблеясининг ҳуқуқий комиссияси Эммануэл Макронни лавозимидан четлатиш учун France Defiant партияси томонидан бошланган жараёнга қарши чиқди.
France Defiant партияси президент "Янги Халқ фронти"дан бирлашган сўллар вакили Люси Кастени бош вазир этиб тайинлашдан бош тортгач, унинг истеъфосини талаб қилди.
Макроннинг импичменти учун юридик комиссиядаги овозлар сони 15 та “маъқул” ва 54 та “қарши”га бўлинган.
Шу тариқа, сўллар бошлаган жараён тўхтатилди. Регламентга кўра, энди фақат барча депутатлик гуруҳлари раҳбарларининг розилигигина уни кўриб чиқишни парламентда давом эттириш имконини беради.
Бунинг учун икки ҳафта вақт ажратилган, шундан сўнг сўллар таклифининг тақдири ниҳоят ҳал қилинади.
Изоҳ (0)