• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент вилояти

    Газга уланмаган корхонада портлаган газ: “Дарё” воқеа тафсилотларини ўрганди

    2024 йилнинг 5 декабрь куни Тошкент вилоятидаги ишлаб чиқариш корхонаси маъмурий-хўжалик биносида газ портлагани ҳақида хабар берилган эди. Ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

    Бироқ маълум бўлишича, корхона газ тармоғига уланмаган, хоналар электр печлари орқали иситилган. Хўш, унда портлашга нима сабаб бўлган? “Дарё” мухбири воқеа жойида бўлиб, тафсилотларни ўрганди.

    Портлашдан кейинги тозалаш ишлари
    Фото: Тошкент вилояти ФВБ ахборот хизмати

    Маҳалланинг ўзига хос номи

    “Дарё” мухбири ҳодиса тафсилотларини ўрганиш мақсадида Ўрта Чирчиқ туманида бўлди. Воқеа туманнинг “Ким Пен Хва” маҳалласида содир бўлган.

    Ўрганиш давомида ҳудуднинг ўзгача номда эканлиги эътиборимизни тортди. Ўзбек, корейс, дунган ва бошқа миллатга мансуб уч мингга яқин фуқаро истиқомат қилувчи маҳалла номи бир вақтлар ушбу ҳудуддаги ширкат хўжалигига 35 йил раислик қилган Ким Пен Хва номига қўйилган.

    Маҳаллага кириш
    Фото: “Дарё”

    Маҳаллада таълим муассасалари билан бир қаторда ўнлаб катта ва кичик ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд экан.

    Портлаш Қутб юлдузи кўчасида жойлашган қуруқ қурилиш аралашмалари ишлаб чиқарувчи корхонада юз берган.

    Ҳеч нарсадан хабари йўқ қоровул

    Корхонага борганимизда дарвоза қулф эди. Шундай бўлса-да, кимдир бўлса керак деган умидда эшикни тақиллатдим. Бир оздан сўнг ёши олтмишдан ўтган отахон чиқиб, ким ва нима кераклигини сўради. Ўзимни таништириб, мақсадимни айтганимдан сўнг ҳеч нарса демасдан дарвозани қулфлаб, кириб кетди. Шундай бўлса-да, кимнингдир келиши ёки чиқишини кутишга қарор қилдим.

    Корхонага кириш дарвозаси
    Фото: “Дарё”

    Ярим соатлар ўтгач, корхонадан Damas’да уч-тўрт киши чиқди. Савол бергунимга қадар кетиб қолишди. Қоровул эса бинони қулфлаб, қаергадир кетишга шайланди. Ортидан борарканман, саволларимга жавоб олишга интилдим.

    “Мен ҳеч нарса билмайман. Билганим: кечқурун бу ерда ишчилар қолади. Ўша куни уйда ўтирсам, ташқарида нимадир портлагани эшитилди. Югуриб чиқдим. Қарасам, бизнинг корхонада портлаш бўлган экан. Нима бўлганини билмайман. Шуни айта оламан, холос. Қолганини раҳбарлардан сўранг. Улар ё прокуратурага кетишган ёки шифохонада бўлиши мумкин”, деди қоровул.

    Газ қувури ер остидан ўтган

    Ўрганишлар давомида ҳодиса “Ултра Оргин Бетон” масъулияти чекланган жамиятига тегишли корхонада юз бергани аниқланди. Интернетдаги мавжуд очиқ маълумотлар орқали масъуллар билан боғланилди.

    Телефон орқали суҳбатда ўзини бино эгаси дея таништирган Баҳриддин Рауповнинг айтишича, ҳудудга ўн йилдан буён эгалик қилиб келади. Шу муддат ичида ҳудуд ва унинг атрофида газ қувури ўтганидан бехабар бўлган.

    Фото: registr.stat.uz

    “Ўн йилдан буён шу ерга эгалик қилиб келаман. Бу жой ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Тўрт йилдан ошди бу ердан “Ултра Оргин Бетон” МЧЖ (очиқ маълумотларга кўра, жамият таъсисчиси Рауповнинг ўзи) ижара асосида фойдаланиб келади. Жамият томонидан қуруқ қурилиш аралашмалари ишлаб чиқарилади. Бунинг учун газ керак эмас, шу сабабли корхона учун газ уламаганмиз.

    Ишчилар ётадиган хонада электр иситкичлар ва ювиниш учун “аристон” бор эди. Бошқа ҳеч нарса бўлмаган.

    Бир вақтлар бу ерда ҳаммом бўлган экан. Ўшанда газ ерости қувури орқали ўтказилган. Бино ҳудудидаги қувурлар фойдаланилмагандан кейин чириб кетган. Лекин асосий қувурдан келувчи жойи кесиб ташланмаган. Бинога 10-15 метр яқинликда бўлган қувур тешилиб, газ сизиб чиққан. Ер тагида бўлганлиги учун газ мавжуд тешиклар орқали йўл топиб, бино ичига тўпланиб қолган. Болалардан бири туриб, электрни ёққанида портлаган.

    Тумангаз идорасидагилар бу ердан қувур ўтганини яхши билишаркан. Кеча келишиб, белгиланган жойни ковлашди”, дейди Баҳриддин Раупов.

    Бетон босиб қолган ишчилар

    Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг Қабул бўлимига борганимизда жарроҳлик бўлимига ташриф буюриб, қабулхонага жабрланувчилар билан учрашмоқчилигимизни айтганимда бунинг учун бўлим бошлиғи Неъматжон Арслоновнинг рухсати кераклигини билдиришди.

    Неъматжон Арслонов
    Фото: Умиджон Мамарасулов

    “Кеча 6 нафар бемор олиб келинган, шундан тўрт нафари айни пайтда бўлимимизда даволанмоқда. 2 нафари Тошкент шаҳридаги шифохоналарга ўтказилган. Беморларимизнинг ҳолати барқарор, асосан кўкрак қафасида озгина лат ейиш жароҳатлари бор. Барча тиббий муолажалар кўрсатиляпти. Уч-тўрт кундан сўнг рухсат берилади”, дейди Неъматжон Арслонов.

    Бир соатлик кутишдан сўнг беморлар Оқил Холбоев, Рашид Ҳабибулин ва Умиджон Исаевлар билан учрашиб, саволларга жавоб олишга рухсат олинди.

    “Бу ерда оғайним ва унинг қариндоши ишлайди. Ўша куни тунда учаламиз Сурхондарёдан келгандик. Ярим тунда етиб келганимиз сабабли шу ерда қолиб, кун ёриши билан Чотқолга кетишни режа қилдим. Энг кечи ўзим ухлаганман. Шунда ҳам ҳеч қандай газ ҳиди сезилмаган. Афсуски, эрталаб кўзимни очганимда шу ҳолат юз бериб, бино қулаб тушган экан. Ётоқ ўрнимиз икки қаватли эди, мен тепада ётардим. Пастда ётган дўстимнинг қариндоши девор бетон қулаб тушиши оқибатида вафот этган”, дейди Оқил Холбоев.

    Рашид Ҳабибулин
    Фото: Умиджон Мамарасулов

    “Олдин бир ишлаб кетган эдим. Яна чақиришганига уч кун олдин келгандим. Корхонада техникалар ҳолатига қараб юраман. Масофа узоқ бўлгани учун ишни тугатгач, шу ернинг ўзида қолардик. Хонани иситиш учун электр печка ёқиб қўйилади. Шу кунгача табиий газ борлигидан бехабар эдим. Чунки овқат ҳам ташқарида ўчоқда қилинарди.

    Воқеа юз берган куни ухлаб ётган эдик, бирдан портлаган овоз эшитилди. Кўзимни очиб қарасам, оёғим устида бир киши ётибди, атрофни кўриб бўлмайди. Анчадан кейин қоровул келиб, ҳаммамизга ёрдам берди”, дейди Рашид Ҳабибулин.

    Фото: Тошкент вилояти ФВБ ахборот хизмати

    “Портлашдан кейин ўзимга келганимда нимагадир қисилиб қолганимни ҳис қилдим. Кўзимни очсам, бетон орасига қисилиб қолган эканман. Бино қулаб тушган экан. Хонада уч киши ётгандик, барчамизнинг ҳолатимиз яхши. Лекин қўшни хонадаги болаларнинг биттаси устига бетон тушиши оқибатида вафот этибди”, дейди Умиджон Исаев.

    Тошкент вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Рустам Алимовнинг айтишича, ҳолат юзасидан вилоят ички ишлар бош бошқармаси ва прокуратураси томонидан ўрганишлар олиб борилмоқда.

    Воқеа юз берганига бир ҳафта бўлди. Афсуски, портлаш сабабларини ўрганиш якунлари юзасидан ҳалигача тегишли идоралар томонидан қўшимча маълумотлар берилмади.

    13.12.2024, 10:10   Изоҳ (0)   20049
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #газ#портлаш#Тошкент вилояти
    Умиджон Мамарасулов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: 2021 йилда ўзбекистонликларнинг эътиборини тортган воқеалар

    31.12.2021, 10:11

    Самарқандда ошхонада газ баллони портлаши оқибатида 10 киши жароҳатланди

    19.12.2021, 16:46

    Самарқандда Тожикистондан ичига гиёҳванд модда яшириб олиб ўтилган пропан газ баллони портлади

    11.05.2022, 21:44

    «Украиналиклар қандай чидаяпти экан» — Сирдарёдаги портлашдан даҳшатга тушган аҳоли

    24.10.2022, 10:00

    Нидерландия аҳолисини ўлимга ҳукм этган инквизиция, Тайванда уйлар устига қулаб тушган самолёт ҳамда Тошкентни ларзага келтирган терактлар серияси. Кун хронологияс...

    16.02.2023, 10:36

    Қашқадарёдаги хонадонда юз берган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди

    10.05.2023, 09:32

    Тошкентда чиқинди мой маҳсулотлари сақланадиган резервуарда ёнғин чиқди

    25.05.2023, 10:05

    Тошкент вилоятидаги метан заправкада Nexia’нинг газ баллони портлаб кетди 

    09.06.2023, 11:20

    Қозоғистондаги АЁҚШда кучли ёнғин ва портлаш содир бўлди (видео)

    26.07.2023, 15:20

    Фарғонада караоке кафесида юз берган ёнғин оқибатида 6 киши ҳалок бўлди 

    29.07.2023, 14:37

    Россия “Шимолий оқим” қувуридаги портлаш бўйича шаффоф текширув ўтказишни талаб қилади — Россия ТИВ

    20.03.2024, 19:30

    “Талимаржон” ИЭСда ёнғин юз бергани рад этилди

    02.04.2024, 08:36

    Қозоғистонда ер остида портлаш содир бўлди (видео)

    23.06.2024, 18:30

    Москва яқинидаги офис биносида ёнғин юз берди: қурбонлар бор (видео)

    24.06.2024, 22:33

    Фарғонада Lacetti газ баллони портлашидан бир киши вафот этди

    27.06.2024, 17:02

    Ўзбекистонга АЭС қурилиши нега керак? Мутахассислар билан суҳбат

    01.07.2024, 23:45

    АҚШдаги кимёвий заводда юзага келган ёнғинни 4 кундан бери ўчира олишмаяпти (видео)

    19.09.2024, 16:20

    “Дарё” дайжести: 11 октябрнинг энг муҳим хабарлари 

    11.10.2024, 22:50

    22 октябрнинг энг муҳим хабарлари: Самарқанддаги уйлардан бирида содир бўлган портлаш, Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида икки кишининг ҳалок бўлиши, сифатсиз бензин сотила...

    22.10.2024, 22:40

    “Қўшнинг тинч, сен тинч”. Ўзбекистон дунё яккалаган Афғонистондан нима кутмоқда?

    06.11.2024, 15:48

    Туман ҳокимидан президентгача: Ўзбекистоннинг яқин тарихида жонига қасд қилинган олти амалдор

    02.12.2024, 12:45

    Депутатлар 9 дақиқада маъқуллаган харажатлар оширилиши лойиҳаси, Тошкент вилоятидаги корхонада содир бўлган портлаш, талабалар учун белгиланган таътил муддати: 5 д...

    05.12.2024, 22:50

    Осмонўпар бинолар, Эски шаҳар ва орзудаги Тошкент ҳақида

    08.12.2024, 13:05

    Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини талаб юқори касбларга ўқитиш ва даромадли иш билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди 

    07.12.2024, 20:28

    “Бир томчи нефть бир томчи қонга арзийди!” — парда ортидаги геосиёсий “ўйинчи”ларнинг Суриядаги манфаатлари

    08.12.2024, 20:13

    “Аҳоли ҳукуматни мунтазам саволга тутиши керак” — Самарқандда атом энергиясидан тинч йўлда фойдаланиш бўйича анжуман ўтказилди

    09.12.2024, 21:44

    Метан заправкалар фаолиятига чеклов киритилади – Энергетика вазирлиги

    09.12.2024, 21:25

    Ўзбекистонда яна 5 та янги ИЭС ишга туширилади  

    10.12.2024, 09:40

    Ўзбекистонда газ заправкаларга чеклов муносабати билан биржага чиқариладиган бензин икки карра оширилади

    10.12.2024, 09:22

    Ҳар совуқда шу бўлар такрор: Ўзбекистондаги метан заправкаларда яна навбатлар пайдо бўлди (фото)

    10.12.2024, 18:00

    Учта ҳудудда қарийб 700 млн сўмлик “свет” ва газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    10.12.2024, 21:17

    Сурия муваққат ҳукумати раҳбари Муҳаммад ал-Башир ҳақида нималар маълум?

    10.12.2024, 23:19

    Метан заправкаларда пайдо бўлган навбатлар, талабаларга поезд ва самолёт учун берилган чегирмалар, сотилаётган 1 млрд сўмлик қалбаки пул: 10 декабрнинг энг муҳим х...

    10.12.2024, 23:13

    Трамп Байденни Украинага ажратилган пулларни ўзлаштиришда айблади 

    11.12.2024, 17:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.