• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Мен ногирон эмасман” — халқаро рўйхатга киритилган деновлик қишлоқ аёли билан суҳбат (фото, видео)

    Бугунги қаҳрамонимиз Дилором Йўлдошева ҳақида эшитгандирсиз. У ўзбек аёллари ичида илк бор BBCнинг дунёни илҳомлантирувчи ва таъсирга эга 100 нафар аёллари рўйхатига киритилди. Ушбу рўйхатга Буюк Британия, Америка қўшма штатлари, Ҳиндистон каби дунёнинг турли нуқталарида яшовчи ҳаёти билан одамларга ўрнак бўла оладиган энг матонатли аёллар ўрин олган. “Дарё” мухбири Сурхондарёга сафар қилиб, тилларда достон бўлган оддий қишлоқ аёли Дилором Йўлдошева билан суҳбатда бўлди.

    1984-йил Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган. 1-гуруҳ ногирони, 3 фарзанднинг онаси. Имконияти чекланган бўлса-да, у 40 га яқин қиз-аёлларни иш билан таъминлаб, кичик тикувчилик цехи фаолиятини йўлга қўйган. Қаҳрамонимиз шу йилнинг 13 ноябрь куни Президентимиз фармони кўра, “Мардлик” ордени билан тақдирланди

    “Отам бахтсиз ҳодиса қурбони бўлган”

    Фото: “Дарё”

    — Оддий қишлоқ оиласида дунёга келганман. Отам раҳматли электромонтёр эди. 2002 йили устундаги носоз симларни тўғрилаётганида ток уриб вафот этган.

    Мактабда ўқишдан кўра, ҳунар ўрганишга кўпроқ қизиқардим. Тикувчилик сирларини ўрганиб, ўзим ва яқинларимга кўйлаклар тикиб берди. Институтда ўқишга шароитимиз бўлмади. 2006 йили катта рўзғорли оилага келин бўлиб тушдим. Қайнона-қайнотанинг хизмати ва дала ишларидан ортиб, севимли ҳунарим билан шуғулланишга вақтим бўлмади. Кетма-кет учта фарзандли бўлдим. Ҳаммаси рисоладагидек эди, аммо кутилмаганда содир бўлган фожиа ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юборди.

    “Сонияда комбайн мени ўзига тортиб олди”

    Фото: “Дарё”

    — Оиламиз деҳқончилик билан шуғулланади. Макка, пиёз эккандим, бошқа пайт эса қиз, аёллар билан қўшилиб, чопиқ ишларига чиқардик. 2021 йили макка экканмиз ва уни ўриш учун комбайн машинасини чақирганмиз. Макка ёнидаги ерга озгина пиёз ҳам эккандик. Бахтсиз ҳодиса рўй берган куни тандирда нонларни ёпиб, пиёзларни ўтдан тозалаш учун боргандим. Қарасам комбайн айрим ерларни ўрмаяпти, “Шунчаси майдаланмаяпти, увол бўлади”, деб уларни ўроқда олиб, комбайн тишлари орасига солиб тургандим. Болалар қизиқиб, комбайн машинасига чиқиб олишганди. Ўша куни қуёшда қорайиб кетмаслик учун узун, тугмачали халат кийиб олгандим. Унинг бир учи комбайн тишини илашиб қолди ва у катта куч билан мени ўзига тортиб олди. Бақиришга ҳам улгурмадим, кўзимни очганимда, мен комбайн устида ўтирардим, аммо бу ҳолат ҳам узоқ давом этмади. Комбайн парраги айланиб мени бир неча метр узоқликка улоқтирди.

    Турмуш ўртоғим ва яқинларим югуриб келиб, тез ёрдам машинасини ҳам кутмай, касалхонага олиб боришди. Менинг бир оёғим йўқ, иккинчиси эса яхшигина жароҳат олганди. Бу воқеада менинг ҳам, комбайн ҳайдовчисининг ҳам айби бўлди. Иккимиз эътиборсизлик қилдик.

    “Иккинчи оёқни ҳам олиб ташлаймиз”

    Фото: “Дарё”

    — Гапиролмасдим, кўзимни очолмасдим, аммо бўлаётган барча гап сўзларни эшитиб турардим. Шифокорлар иккинчи оёғимни сақлаб қолиш ҳақида гаплашишди. Операция бир неча соат давом этди. Ўзимга келиб аста кўзимни очдим ва атрофимдаги аёллар “Ҳозир иккинчи оёғи ҳам олиб ташланганини билса, жанжал қилади”, дейишаётганини эшитдим. Билдимки, иккинчи оёғимни ҳам олиб ташлашибди. Кейин билсам жароҳат сабаб, иккинчи оёқ гангрена бўлиб кетиши мумкин экан. Жанжал қилмадим, чунки бундай фойда йўқ эди.

    Мени кўриш учун бутун қишлоқ аҳли келди, ҳамманинг назарида мен йиғлаб, сиқилишим керак эди. Аммо ўзимни қўлга олдим, шифокорнинг “Омади кулган инсон экансиз, ундай комбайнга одамни ютиб юбориш ҳеч нарса эмасди. Сиз тирик қолдингиз”, деган гапи куч бағишлади.

    “Турмуш ўртоғимга уйланишни таклиф қилдим”

    Фото: “Дарё”

    — Қишлоқ шароитида яшаш осонмас. Қайнонам вафот этган, катта овсиним онамиздек бошимизни бирлаштириб турарди. У мактабдаги ишини ташлаб, ўзининг уй ишларига қўшиб, менинг ҳам хизматимни қилди. Чунки бир йилга яқин ўрнимдан туролмадим. Менга ҳам бир қаровчи керак эди. Кундузи болаларга яхши кайфиятда кўринардим, аммо тунда тушкунликка тушардим. Турмуш ўртоғим билан ёлғиз қолганда “Мен розиман уйланинг, яхши аёл бўлса, болаларга ҳам қарайди, хизматингизни қилади”, дедим. Аммо турмуш ўртоғим унамади ва койиб берарди. “Пешанамга ёзгани бўлади, қийин кунларни бирга енгамиз”, деган далдаси менга катта куч берди. Яқинларимнинг қўллаб-қувватлаши сабаб тезда оёққа турдим, яшашга бўлган умидим уйғонди.

    “Ярим жон бўлсанг ҳам...”

    Фото: Дилором Йўлдошеванинг архивидан

    — Уйимизнинг қурилиши ҳали битмаган эди. Топгани рўзғордан ортмаётган турмуш ўртоғимга ёрдам бергим келди. Менга Параолимпиада ўйинларида иштирок этиш ва ғолиб бўлсам пул берилиши ҳақида айтишди. Аммо бу гап онамга ёқмади. “Ярим жон бўлсанг ҳам болаларингнинг ёнида бўл, уларга кераксан”, деди. Шундан кейин тикувчилик билан шуғулланишни бошладим. Аммо тикув машиналарим жуда эски эди, субсидия асосида тикув машиналарини олдик ва эски ҳунарим билан шуғулланишни бошладим. Юзим ёруғ бўлиб, рўзғоримизга барака кирди. Шу аҳволда ҳам одамларга ёрдамим тегаётгани мени руҳлантирди.

    “Мен ногирон эмасман”

    Фото: “Дарё”

    — Мен ҳақимда ҳужжатли фильм суратга олишди ва у ББСга юборилибди. Орадан анча вақт ўтиб, қувончли хабарни айтишди. Мени кўргани жуда кўп одамлар кўргани келди. “Мардлик” ордени билан тақдирландим. Ҳозир 40 дан ортиқ шогирдларим бор, битта машинам бир нечта бўлди. Рўзғоримга барака кирди ва кўплаб аёлларнинг ҳунарли бўлишига сабабчи бўляпман.

    Мен ногирон эмасман, оёғим бўлмаса ҳам қўлим бор, ақл-ҳушим жойида. Шунисига ҳам минг шукр.

    Видеони “Дарё”нинг YouTubeъдаги каналида тўлиқ ҳодиса томоша қилишингизни тавсия қиламиз.

    14.12.2024, 18:56   Изоҳ (0)   11730
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Дилором Йўлдошева#имконияти чекланган аёл#Таскин

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан соҳа ходимларининг бир гуруҳини мукофотлади

    30.09.2020, 20:57

    Ўзбекистонлик аёл дунёнинг “100 аёли” рўйхатига кирди 

    03.12.2024, 10:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАСА ходимларининг сони 21 фоизга қисқаради 

    Дунё | 26 июл, 16:15

    “Ал-Ҳилол” Александр Исак учун “рад этиб бўлмас” таклиф жўнатди

    Спорт | 26 июл, 16:10

    Чирчиқ дарёсида ноқонуний қум-шағал қазиб олган мансабдор 6 йилга озодликдан маҳрум этилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 16:00

    “Тетрис” 40 ёшда: болаликда ўйналган видеоўйинлар асосида яратилган фильмлар

    Кино | 26 июл, 15:37

    Флик “Барселона” футболчилари учун интизомий талабларни кучайтирди

    Спорт | 26 июл, 15:27

    Студияда жиҳозлаш ишлари олиб борилган — Навоийдаги заҳарли тутун ҳақидаги репортаждан кейин жонли эфирлар тўхтаб қолганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 15:01

    “Британия ўт очиш тўхтатилгандан сўнг Фаластин давлатини тан олиши мумкин” — Стармер 

    Дунё | 26 июл, 14:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.