Францияда 2023 йилда туғилган чақалоқлар сони Иккинчи жаҳон урушидан бери биринчи марта энг паст кўрсаткичга тушди. Ўтган йил давомида мамлакатда 700 мингдан кам чақалоқ туғилди.
Бу ҳақда Миллий статистика ва иқтисодий тадқиқотлар институти (Insee) маълум қилди.
Унга кўра, 2023 йилда республикада 678 минг бола туғилган бўлса, 2022 йилда 725 мингдан ортиқ, 2010 йилда эса деярли 833 минг нафар чақалоқ туғилган.
Социологларнинг таъкидлашича, 2023 йилда мамлакатда 631 минг киши вафот этган. Қолаверса, 2022 йилда бу кўрсаткич 675 минг кишини ташкил этган бўлса-да, Insee маълумотларига кўра, 2020-2022 йилларда мамлакатда коронавирус пандемияси билан боғлиқ ўлим кўрсаткичи ошган.
Социологларнинг маълумотларига кўра, Франция аҳолиси 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра деярли 68,4 миллион кишини ташкил этади.
Изоҳ (0)