Ўзбекистон Russian Traveler Awards 2024 мукофотининг “МДҲ туризми” номинациясида ғолиб бўлди. Мукофот экспертлари республиканинг ноёб маданий ва тарихий диққатга сазовор жойларини, шунингдек, унинг инфратузилмасини юқори баҳоладилар.
Ушбу ғалабага AKFA компаниялари гуруҳига кирувчи Tourism Entertainment Group ҳам ўз саъй-ҳаракатлари билан катта ҳисса қўшди. Компания туризм инфратузилмасини ривожлантиришда фаол иштирок этиб, юртдошларимиз ҳамда мамлакатимиз меҳмонларига турли йўналишларда юқори даражадаги хизматларни тақдим этишга интилмоқда.
Ушбу муҳим мукофот билан барча юртдошларимизни табриклаймиз!
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)