Франция президенти Эммануэл Макрон Хитой раҳбари Си Цзиньпин орқали Россия президенти Владимир Путинга таъсир ўтказмоқчи, деб ёзади Bloomberg.
Макрон Цзиньпиннинг Францияга икки кунлик ташрифи чоғида у билан шахсий алоқаларини мустаҳкамлашга интилади, чунки у Хитой раҳбари Путинни Украинага қарши урушни тўхтатишга ундашини истайди, — дея таъкидлаган Франция президентининг режаларидан хабардор манбалар.
Маълум бўлишича, Макрон, шунингдек, Хитой маблағларини Франциянинг электромобиль аккумуляторлари секторига жалб қилмоқчи.
Хитой раҳбари Си Цзиньпин 5-10 май кунлари Франция, Сербия ва Венгрияга ташриф буюради.
Аввалроқ Си Цзиньпин “РИА Новости” ва “Российская газета” нашрларига ёзган фикр-мулоҳаза мақоласида Россия ва Хитой ўзаро сиёсий ишончни муттасил мустаҳкамлаб, абадий дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик концепциясига амал қилишини айтган эди.
Изоҳ (0)