• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12939.93
    • RUB162.03
    • EUR14725.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +15°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Ноодатий образлар ва тўлиқ жонли ижро: хонанда Лола 10 йиллик танаффусдан сўнг “Халқлар дўстлиги”да концерт берди (видео)

    Ўз бағрига тўрт минглаб мухлисларни йиғган “Халқлар дўстлиги” санъат саройида узоқ кутилган концерт — мафтункор Лоланинг 20 йиллик ижодий сарҳисоби бўлиб ўтди. Бир неча йиллик ижодий танаффусдан сўнг 27-28-29 сентябрь кунлари Лола тўлақонли жонли ижрода мухлислари билан куйлаб, шоу-концертни уларнинг эътиборига ҳавола қиляпти.

     

    Тўрт қисмдан иборат бўлган шоуда хонанда энг сара ва мухлисларга севимли қўшиқларини куйлади. Энг ҳит тароналарининг умуман янги талқинда ижро этилгани залда йиғилганларнинг тўхтовсиз олқишига сазовор бўлди.

    Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

    Саҳна декорацияси ва Лоланинг имижи алоҳида мавзу: ноодатийликни хуш кўрувчи хонанда бу сафар ҳам астойдил меҳнат қилгани яққол кўринди. У биринчи қўшиғини саҳнада от устида айтган бўлса, кейинги қисмдаги чиқишида эса “гул барги” ичида куйлади.

    Концерт режиссёрининг сўзларига кўра, тўртта машҳур хонанда билан дуэт бўлиши керак эди. Тоҳир Содиқов сафарга кетгани боис концертга боролмаслигини маълум қилган. Шоҳруҳхон ҳамда рэперлар Конста ва Шаҳриёр шоу бошланмасиданоқ келиб, хонандани қўллаб-қувватлади.
    Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов
     
    Шаҳриёр дуэтдошлар орасида биринчилардан бўлиб саҳнага чиқди. У журналистларга берган интервьюсида Лолани ўз опаси каби ҳурмат қилишини айтиб, ижодий парвозлар тилади.

    — Эътибор берган бўлсангиз, концепт бўйича концертда Лоланинг энг ҳит қўшиқлари бугун янги талқинда ижро этилади. Бугун “Нетайин” таронамизни ҳам шу услубда тинглашингиз мумкин. Буни тўлақонли янги дуэт деб ҳисобламайман, лекин концерт жуда ажойиб ўтишига аминман.

    Рэперларнинг даври бошланяпти, бу жуда қувонарли ҳол. Фурсатдан фойдаланиб, Констага ҳам омад тилайман, у жуда истеъдодли ижодкор. Эсласангиз, “Нетайин”  қўшиғи чиққанида ҳали Ўзбекистонда рэперлар кам, реп йўналиши ҳам унча ривожланмаган эди. Қўшиқда “Бахт, бахт, яна қандай бахт” деган жойлари реп бўлганди. Шу сабабли ҳам бугунги концертда шу қўшиқни танладик.

    Лоланинг ҳар бир асари кўнгилга яқин, мухлис сифатида “Тошкент, Самарқанд” таронасини яхши кўриб эшитаман, самарқандлик бўлганим учун (кулиб). Худо хоҳласа, ўзим 2025 йил баҳорда яккахон концертимни беришни режалаштиряпман.

    “Беном” гуруҳи аъзолари шоу-концертга бош мусиқий продюсер бўлиб, Лоланинг жонли ижроси таъминотига масъул бўлди.

    — Узоқ йиллик танаффусдан сўнг концерт мавзуси кўтарилганда бизга мусиқий бош продюсер бўлишни таклиф қилди. Мана, бугун жонли ижро таъминоти, созандалар билан ишлаш бизнинг бўйнимизда. Лола аввал ҳеч кимда бўлмаган концерт беришни хоҳлади. Керак бўлса, хорижлик мутахассисларни таклиф қиламан, деди ва кўриб турганингиздек, концерт режиссёри, декорация устаси ва балетмейстер чет эллик. Концерт борасида Лола жуда талабчан, ўзига қўядиган талаби ҳам шунга яраша катта.

    Фото: “Дарё” / Комила Қаландарова

    Жонли ижрода хавф юқори даражада бўлади, ўйламаган ишларингиз бўлиб кетиши мумкин. Лола ўйланиб жонли ижрода қандай бўларкан, деб турганида қайтага мухлисларга ёқади, мабодо хато кетиб қолса ҳам, улар буни кечиради, деб тушунтирдим. Мажбурлаб кўндирдик, январь ойидаги Лола билан бугунги Лоланинг ер-у осмончалик фарқи бор — у ҳозир ўзига ишонган, йил бошида эса ўзига ишонмаган Лола эди.

    Дуэт қилиш режамизда бор эди, лекин жонли ижрода саҳна ортида ўзим бўлишим керак. Шу сабабли дуэтдан воз кечдик, насиб қилса, кейинги концертда бирга куйлаймиз. 10 йиллик танаффусдан сўнг бугун gold collection, яъни олтин ҳитлар — Лоланинг энг севимли тароналари янгича талқинда куйланади.

    Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

    Рэпер Констанинг чиқиши бутун залда шовқин кўтарди. Мухлислар дуэтнинг ҳар бир жумласини хонандалар билан баравар куйлашди.

    — Лола билан дуэт куйлашни узоқ йиллардан бери хоҳлардим, Instagram’да “Жоним соғиндим”ни эшитиб қолганимда хотирамда янгиланди ва шуни ремикс қиламан, дедим. Мусиқаси жуда тез тайёр бўлди ва тасаввуримда қўшиқ деярли пайдо бўлди. Ўзимга қўядиган талабим кучли, “У ҳақида”ни ёзиб бўлганимдан сўнг ўзимга кейингиси ундан-да яхшироқ чиқиши керак, бўлмаса, ижод қилиб нима қиламан дедим, дейди Конста.

    Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

    Концерт якунида Лола қизи ва ўртанча ўғли билан биргаликда отаси ҳақида қўшиқ куйлади. “Дадажоним, сизни жуда соғиндим. Тушларимда сизни кўрсам дейман” жумлалари мухлислар кўзини ёшга тўлдирди. Унинг сўнгги кунлари ёнида бўлолмагани, карантин сабабли Ўзбекистонга киролмагани ҳақида, у доим концертида олд ўриндиқларда ўтириб, қизини қўллаб-қувватлаб туриши ҳақида эслаб, кўзларига ёш олди. “Сизларни ҳам йиғлатганим учун ҳаммангиздан узр сўрайман, азизларим” деди Лола унинг сўзларидан таъсирланганларга қарата.

    — Кутмагандим! Мен жуда хурсандман, мухлислар меҳрини қалбим билан, танамнинг ҳар бир ҳужайраси билан ҳис қилдим. Жамоамга катта раҳмат айтаман, уларсиз бу шоу бўлмасди. Бахтли бўлинглар!

    29.09.2024, 11:37   Изоҳ (0)   54008
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Лола Йўлдошева#Конста#концерт#Беном#Равшан Йўлдошев

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: “Аристократлар” концертида чиқадиган “Лалитто”, кастинг ўтказаётган Юлдуз Усмонова, қўшнисидан ранжиган Малика Равшанова

    25.01.2023, 23:01

    “Уларнинг саҳнада қанчалик ҳаяжонланишини фақат мен биламан”. Асал Шодиева янги Шоҳруххон ва концертдаги катта ҳаяжон ҳақида гапириб берди (видео)

    09.03.2023, 14:21

    “Опа Россияга бориб томоша кўрсатди” — Даврон Кабулов танқидга учраган концерт ва “РУВД”га тушадиган йигитлардан воз кечиши ҳақида гапирди (видео)

    18.09.2023, 21:55

    Instagram: Луиза Расулова Истанбулдан уй олди, Юлдуз Усмонованинг мум ҳайкали очилди, Райҳоннинг “Ҳумо арена”даги концерти қолдирилди

    24.09.2023, 22:25

    “900 та билет сотилиши шунчаки шармандалик” — Райҳон “Ҳумо Арена”даги концертининг қолдирилиш сабаблари ҳақида (фото)

    12.10.2023, 10:48

    Туркман йигити билан оила қурган, концерти куни отасидан айрилган ва севимли ўгай она бўла олган Мавлуда Асалхўжаева 60 ёшда (фото, видео)

    17.10.2023, 12:59

    Instagram: Мадоннанинг концертига тушган Лола, неварали бўлган Раъно Зокирова, янги машина харид қилган “Уммон”чи Шоҳрух

    18.10.2023, 22:15

    Вайнер Холиқжон уйланди. Бухорода ўтказилган тўй гала-концертга айланиб кетди (видео)

    29.10.2023, 23:12

    Хонанда Имрон кам пул йиғилгани боис концертга чиқмагани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан изоҳ берди

    18.11.2023, 22:55

    “Концертолди келишувлар бузилди” — Конста “Халқлар дўстлиги”ни танламагани ва принципларидан воз кечмаслиги ҳақида гапирди (видео)

    24.11.2023, 21:29

    “2-3 йил концерт бермайман, ‘Халқлар дўстлиги’да шароит қилиб беришсин”. Юлдуз Усмонова бу йилги концертига ҳозирча 100 минг доллар “тиккани” ҳақида гапирди (фото,...

    09.01.2024, 22:10

    Райҳоннинг сўнгги концерти қандай ўтмоқда? (фото, видео)

    20.01.2024, 23:09

    Юлдуз Усмонованинг бу йилги концерт дастури қандай ўтяпти? (видео)

    18.02.2024, 00:12

    Ҳамдам Собиров, Озода Нурсаидова ва “Миллион”нинг концертига кириш қанчага тушади?

    29.03.2024, 16:00

    Жалолиддин Аҳмадалиев янги концерт дастури, раққосаларни саҳнага олиб чиққани ва қимматга сотилаётган чипталари ҳақида гапирди (фото, видео)

    28.05.2024, 21:25

    Шаҳзода Уилям фарзандлари билан хонанда Тейлор Свифт концертига ташриф буюрди (видео)

    27.06.2024, 15:05

    Instagram: Юлдуз Усмонова нимадан куч олади? Ёрқинхўжа Умаров ўғлига қандай исм қўйди? Шоҳрух рэпер қачон концерт беради?

    03.07.2024, 23:34

    Instagram: 20 кун концерт берадиган Юлдуз Усмонова, бўш самолётда парвоз қилган Марям Тиллаева, ҳомиладорлик Муниса Ризаевани қанчалик ўзгартирди?

    04.07.2024, 22:30

    Instagram: Адиз Ражабов нега фильмларда кўринмаяпти? Райҳон Уласенова онасининг туғилган кунини нишонлади, Асал Шодиева Coldplay концертида Уилл Смитни учратди 

    16.07.2024, 11:30

    “Яхши қўшиқ тирикчиликка халал бермайди”. Шерзод Эргашев 10 млн марта тингланган мусиқаси, жар ёқасидаги санъат ҳамда илк концерти ҳақида

    04.09.2024, 18:35

    Instagram: Маълум муддат Дубайда яшайдиган Шаҳзода Муҳаммедова, Америкада концерт берадиган Юлдуз Усмонова, отасини кутаётган Рухшона 

    06.09.2024, 11:45

    “Ҳамдам Собировга тақлид қилмайман”. Ҳит қўшиқлар ижрочиси Миржалол Неъматовнинг илк концерти қандай ўтди? (видео) 

    18.09.2024, 13:37

    “Тўйим концертимдан кейин бўлиши керак эди”. Хонанда Дилноз энг катта орзуси ушалгани ҳақида (видео) 

    20.09.2024, 21:20

    Instagram: Америкада концерт берадиган Ҳамдам Собиров, иккинчи бор ота бўлган Азиз Раметов, фарзандини Аргентинада дунёга келтирадиган Муниса Ризаева

    22.09.2024, 22:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар

     

    Тавсия этамиз

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    Ўзбекистон | 27 май, 23:05

    “Дарё” дайжести: 27 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 май, 22:50

    Жанубий Кореянинг энг машҳур ва бахтиёр 10 нафар жуфтлиги

    Кино | 27 май, 22:20

    Йил бошидан буён чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди – Божхона қўмитаси

    Ўзбекистон | 27 май, 22:05

    Назорат кучайса, меҳр камаядими? Олимлар қаттиққўл оналар фарзандига қандай таъсир қилишини аниқлади

    Аёллар саҳифаси | 27 май, 21:40

    Янгийўл тумани ва Янги Тошкент яқинида йирик юк станциялари барпо этилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 27 май, 21:39

    Ўзбекистон Суперкубоги. “Насаф” пенальтидан урилган гол эвазига “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 27 май, 21:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.