• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Опа Россияга бориб томоша кўрсатди” — Даврон Кабулов танқидга учраган концерт ва “РУВД”га тушадиган йигитлардан воз кечиши ҳақида гапирди (видео)

    9—10-октябрь кунлари “Халқлар дўстлиги” санъат саройида “Космос” кулги жамоаси ўзининг илк яккахон концерт дастурини тақдим этади. Хўш, тайёргарлик жараёнлари қандай кечяпти? Даврон Кабулов нима мақсадда янги жамоани тузишга қарор қилганди? Актёрлар қандай танланади ва улар Даврон Кабуловнинг “қора рўйхат”ига тушмаслиги учун нималарга эътибор бериши керак. Шу каби саволларга “Космос” жамоасининг бош продюсери Даврон Кабулов жавоб берди.

    — 2019 йили “Гараж” номли телелойиҳани ташкил этгандик. Лойиҳа давомида иқтидори ва ижобий қирраларини намоён қилган олти нафар иштирокчини саралаб олгандик. Афсуски, кўп ўтмай уларнинг икки нафари билан хайрлашишимизга тўғри келди. Бу жамоа аслида “Миллион”нинг антрактларини тўлдириш учун ташкил этилганди. Бундан ташқари, авлодлар алмашинувини таъминлаш, ёш истеъдод эгаларига ёрдам беришни ҳам ният қилганмиз. Шу боис 2021 йилдан бошлаб “Космос” йигитлари “Миллион”нинг концертларида иштирок этишни бошлашди. Улар анча олдин концерт беришга тайёр эди. Аммо болани сувга қўйишдан аввал унга сузишни ўргатиш керак. Уч йил давомида улар катта саҳнада тажриба орттирди ва ўз мухлисларига эга бўлди. Турган гапки, илк концертдан фойда олиш қийин. Аммо концерт муваффақиятли ўтишига кўзим етади, — дейди Даврон Кабулов.

    Даврон Кабулов тренддаги ҳар қандай мавзуни саҳнага олиб чиқиб бўлмаслиги ва “минг сўм” сўраган болакайнинг санъат саройига чиққанидан ранжигани ҳақида айтиб ўтди.

    Фото: “Дарё”

    — Бунда Нодирбек Ҳайитовнинг айби йўқ, унинг атрофидаги инсонлар, хусусан, концерт продюсери бу ҳақда ўйлаши керак эди. Нодирбек Ҳайитов ижоднинг ичида, у кўп нарса ҳақида ўйлайди ва кези келганда нима тўғри, нима нотўғри эканлигини англамай қолиши табиий ҳол. Бу худди дўкондан парфюм олаётганда икки ёки учинчи атирни ҳидлагандан кейин уларни ажратолмай қолгандек гап. Атрофдаги одамлар унга маслаҳат бериши ва ўрни келганида “стоп” қилиш кераклигини айтишлари керак эди. Тренддаги мавзуларни олиб чиққан яхши, аммо бу ўша одамнинг ўзини саҳнага олиб чиқиш керак дегани эмас. Қўпол бўлса-да айтаман, у болакай саҳнада иштонини ечиб юборса, нима қила олишарди?! Шулар ҳақида ҳам ўйлаб кўриш керак, — дейди Даврон Кабулов.

    “Миллион” жамоасининг Россиядаги гастрол сафарлари чоғида актриса Нилуфар Ҳамидованинг саҳна либоси кўплаб танқидларга сабаб бўлганди. Хўш, саҳнани қадрлайдиган Даврон Кабулов нега “Миллион”нинг гaстрол сафарида актрисанинг очиқ-сочиқ либосда саҳнага чиқишига ижозат берди?

    Фото: “Дарё”

    — Опа Россияга боргандан кейин бизга “сюрприз” кўрсатди? Саҳнага чиққунга қадар бу либоси ҳақида билмагандик. Чунки жамоанинг ҳар бир аъзоси Тошкентдаги концертда кийган кийимлари билан саҳнага чиқди. Опа Тошкентдаги концертда бутунлай бошқа либос кийган, Россияда “Бу хориж-ку”, деди кулиб. У опа мендан 10 ёшда катта, кирар ақли кириб, чиқадигани чиқиб бўлган. Иккимизнинг меъёрларимиз ўртасида катта фарқ бор экан. Бу ҳолатда саҳнага чиқишига мендан ташқари бошқа йигитлар, хусусан, Миркомил Мусаев ҳам қарши бўлди. Масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Бу саҳна кўриниши орқали очиқ-сочиқ кийинадиган қиз-аёллар танқид остига олинган. Яъни биз уни ўрнак қилиб кўрсатганимиз йўқ, аксинча Нилуфар опа орқали ана шундай қиз-аёлларнинг юзига кўзгу тутдик. Кейин яна бир масала, биз бундай чиқишни қоралаймизми битта қонунни йўлга қўйиш керак. Яъни ўзбек санъаткорига қўйилаётган тақиқ “Халқлар дўстлиги”да концерт бераётган Филипп Киркоровнинг раққосасига ҳам қўлланиши керак. Чунки томошабин битта, яъни хорижлик санъаткорнинг Тошкентдаги концертига ўзбек мухлиси боради. Бунга мумкин эмас, унга бўлаверади деган қарор адолатли эмас, — дейди Даврон Кабулов.

    Суҳбатни тўлиқ ҳолда томоша қилишингиз мумкин.

    18.09.2023, 21:55   Изоҳ (0)   58324
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    77 ёшли Голливуд юлдузи Силвестр Сталлоне қизи билан TikTok’ни забт этмоқда (видео)

    18.09.2023, 19:40

    Марҳум ҳинд актрисаси Шридевининг кенжа қизи Кхуши Капур ҳам кинога қадам қўйди. У онасининг муваффақиятини такрорлай оладими?

    18.09.2023, 12:48

    Голливуд актёри Хью Жекман 27 йиллик турмушдан сўнг рафиқаси билан ажрашди

    18.09.2023, 12:01

    Instagram: Озодбек Назарбековнинг қизига уйланаётган Ёрқинхўжа Умаров, отасига машина совға қилган Ўткир Шодмонов ва бахтини топган Дилшодбек Каттабеков

    17.09.2023, 22:49

    Шарқнинг Кейт Миддлтони: Иорданиянинг бўлажак қироличаси Ражва Ал Саиф ҳақида нималар маълум? (фото)

    16.09.2023, 11:57

    Instagram: Янги уйидаги ҳашаматли гардеробини кўрсатган Муниса Ризаева, янги машинали бўлган Дурдона Қурбонова, Дилдора Ниёзовага аталган сюрприз 

    15.09.2023, 22:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.