Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Риштон туманида хонанда Имрон (Ойбек Тўхтаев) икки минг одам йиғилган стадиондаги концертга сотилган чиптадан кам пул йиғилгани учун чиқмагани ҳақида хабарлар тарқалди.
“Имроннинг бугун, 18 ноябрь куни соат 11:00 да Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги стадионда концерти белгиланган эди.
Билетлар сотилган, бироқ икки мингга яқин мухлислари дастур бошланишини стадионда икки соат кутган. Лекин Имрон чиқмаган, халқ норози бўлган”, — дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан Имрон тушунтириш берган. Унинг айтишича, соғлиғида муаммо бўлгани боис концертни бошқа кунга қолдиришга мажбур бўлган.
“Мазам бўлмай қолди, иссиқ жон. Сизлардан минг бор узр сўраймиз. Эртага концерт жуда ҳам зўр бўлади”, — деган хонанда.
Концерт дастури эртага, 19 ноябрь куни соат 11:00 га қолдирилган.
Аввалроқ Райҳоннинг “Ҳумо Арена”даги концерти қолдирилган эди. Ташкилотчилар чипталар суст сотилгани туфайли уни бекор қилишга мажбур бўлганини айтганди.
Изоҳ (1)
он тоже