Ижтимоий тармоқларда Андижонда собиқ куёв қайнукасининг уйига келиб мошинасини ёқиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 3 август куни тунги соат 01:28 ларда Андижон тумани, “Зангибобо” маҳалласида яшовчи Ў.У. 102 қисқа рақамига хабар бериб, уйининг олдида турган ўзига тегишли бўлган Nexia-2 русумли автомашинасини, собиқ поччаси А.Х. ўрталаридаги ўзаро оилавий келишмовчилик сабабидан ёқиб юборганини билдирган.
Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи аъзолари томонидан зудлик билан етиб борилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан гумонланувчи шахсга нисбатан ЖКнинг 173-моддаси (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)