Нидерландиянинг Шимолий Брабант провинцияси Рухпена шаҳри яқинидаги А58 трассасига кичик самолёт қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида самолёт учувчиси ҳалок бўлди, самолёт бортида ундан бошқа ҳеч ким бўлмаган.
Бу ҳақда мамлакатнинг фавқулодда хизмати маълум қилди.
Ҳалокатдан сўнг автомагистрал ҳар икки йўналишда ҳам ёпилган, воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда. Йўлдаги вайроналарни тозалаш бир оз вақт талаб қилиши мумкинлиги хабар қилинмоқда.
Ҳалокатга учраган самолёт тури ва фожиа сабаблари номаълумлигича қолмоқда.
Воқеага гувоҳ бўлган бир неча кишининг таъкидлашича, қулаган самолётдан чиқаётган тутун узоқдан кўриниб турган.
24 июль куни Непалда маҳаллий Saurya Airlines авиакомпаниясининг самолёти Катманду халқаро аэропортида ҳалокатга учраганди. Ҳодиса пайти самолётда экипаж аъзолари билан биргаликда 19 киши бўлган, улардан фақат бир нафари тирик қолган.
Изоҳ (0)