Россиянинг Boeing 737 самолёти Литва ҳаво ҳудудини бузди. Бунга жавобан Россияга норозилик нотаси юборилди. Бу ҳақда Литва Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 30 июнь куни тунда “Победа” авиакомпаниясининг самолёти Болтиқ денгизи устидаги Литва ҳаво ҳудудига ноқонуний равишда кириб, у ерда бир дақиқага яқин қолган. Самолёт Москванинг Внуково шаҳридан Калининград вилоятидаги Храброво аэропортига учаётган эди.
Россиянинг Вильнюсдаги элчихонаси вакиллари аллақачон норозилик нотасини олган. Литва Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг масъул муассасаларидан имкон қадар тезроқ тушунтириш беришни талаб қилган. Россия расмийлари ва авиакомпания вакиллари ҳозирча ҳодисага изоҳ бермаган.
Изоҳ (0)