Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг Россияга ташрифи Америка етакчиларини ғазаблантириши мумкин. Бу ҳақда Business Insider нашри хабар берди.
“8 июль куни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди сайловдаги ғалабасидан кейин Россияга илк ташрифини амалга оширди. Бу АҚШнинг ғазабини келтириши мумкин”, дейилади хабарда.
Нашр Модининг Москвага сафари жуда кучли икки томонлама алоқаларни назарда тутишини таъкидлаган. Бундан ташқари, бу бутун дунёга Нью-Деҳли ўз кун тартибини ҳимоя қилишдан қўрқмаслигини кўрсатиши айтилган.
“Худди Путиннинг Вьетнамга ташрифи каби, Ҳиндистоннинг Россия билан ўзаро ҳамкорлиги Қўшма Штатлар учун яхши натижа бермайди, чунки бу Вашингтон Путинни яккалаб қўйишга уринаётган бир пайтда содир бўлмоқда”, дея хулоса қилган нашр.
Моди Россия пойтахтига 8 июль куни ташриф буюрган, сиёсатчининг ташрифи 9 июлгача давом этиши кутилмоқда. Жўнаб кетишидан олдин бош вазир Владимир Путин билан учрашишни интиқлик билан кутаётганини айтиб, уни дўст деб атаган. Модининг таъкидлашича, Ҳиндистон ва Россия ўртасидаги махсус ва имтиёзли стратегик шериклик сўнгги ўн йил ичида ривожланган.
Изоҳ (0)