• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Чобаҳор порти: Ҳиндистоннинг Марказий Осиёга кириш эшигига назар

    Марказий Осиёдаги стратегик ва иқтисодий ўрнини мустаҳкамлаш учун муҳим қадам сифатида Ҳиндистон Эрон билан Чобаҳор портидан фойдаланиш бўйича 10 йиллик шартнома имзолади. Indian Ports Global Ltd. (IPGL) ва Эроннинг Порт ва денгиз ташкилоти (PМО) ўртасида имзоланган ушбу узоқ муддатли шартнома Ҳиндистонга Чобаҳор порт инфратузилмасининг асосий таркибий қисми бўлган Шаҳид Беҳешти терминали устидан оператив назоратни тақдим этади.

    Фото: Sputnik

    Бу келишув икки томонлама савдони кенгайтиришдан кўпроғини англатади, жумладан, Ҳиндистон учун Марказий Осиёнинг “юрагига кириш” эшиги бўлиб, минтақадаги савдо динамикаси ва геосиёсий муносабатларни қайта белгилаб беради. Ҳатто Буюк Ипак йўлига қадар милоддан аввалги III асрда ҳам Ҳиндистоннинг Ўрта Осиё ва Европа билан алоқалари ҳақидаги далиллар мавжуд.

    Ҳиндистоннинг Европа билан қадимий савдо алоқалари ҳақида дунёдаги энг қадимги санскрит “Ригведа”да, савдо йўллар ва Ҳиндистон яриморолининг ғарбидаги қадимги Форснинг бир қисми бўлган минтақалар билан ўзаро алоқалар таъкидлаб ўтилган. Қадимий ҳинд рисоласи “Артҳaшастра”да ғарб юртлари билан савдо ҳақида сўз юритилади, у билвосита Тис деб номланувчи Чобаҳор минтақасини ўз ичига олади.

    Нима сабабдан Чобаҳор порти Ҳиндистон учун катта аҳамиятга эга?

    Эрон жануби-шарқида, Хитой назоратидаги Гвадар порти яқинида жойлашган Чобаҳор порти стратегик ва логистик афзалликлари билан ажралиб туради. У иккита асосий терминални, Шаҳид Калантари ва Шаҳид Беҳештини ўз ичига олади, уларнинг ҳар бири бешта тўхташ жойи билан жиҳозланган ва муҳим юк ташиш имкониятларини сезиларли даражада осонлаштиради.

    Эроннинг энг гавжум порти бўлган Бандар Аббос ва Чобаҳор порти Ҳинд океанига тўғридан тўғри чиқиш имкониятига эга бўлиб, Ҳормуз бўғози ёқасидаги чуқур сув портидир. Бандар Аббос портининг порт операторлари ҳозирда АҚШ санкциялари остида. Бу географик афзаллик нисбатан катта юк кемаларини осонлик билан қабул қилиш, тезкор ва хавфсиз жойлаштириш имконини беради, айни вақтда уни Ҳиндистонга энг яқин бўлган Эрон портига айлантиради. Масалан, Чобаҳор Гужаратнинг Кандла портидан атиги 550 денгиз миля ва Мумбайдан 786 денгиз миля узоқликда жойлашган.

    Стратегик жиҳатдан Жанубий Осиё, Марказий Осиё ва Яқин Шарқ билан боғланган жойда жойлашган Чобаҳор порти Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо учун идеал транзит маркази бўлиб хизмат қилади.

    Ушбу порт Ҳиндистонга минтақавий савдо ва логистика соҳасида, айниқса, Покистон йўналиши орқали кўп учрайдиган тирбандликларни четлаб ўтишда муҳим стратегик устунликни тақдим қилади.

    Стратегик аҳамият, муқобил савдо йўли

    Ҳиндистоннинг Афғонистон ва Марказий Осиёга олиб борадиган анъанавий савдо йўллари кўп жиҳатдан турли йўллар орқали транзитга боғлиқ эди. Бироқ Чобаҳор порти Покистонни четлаб ўтувчи бошқа бир муқобил йўл бўлиб, шу билан бирга, Ҳиндистоннинг бошқа мамлакатларга қарамлигини камайтиради. Бу мустақиллик узлуксиз савдо ва геосиёсий стратегияда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

    Афғонистон ва Марказий Осиёга чиқиш имконияти

    Чобаҳор Ҳиндистонга Покистонни четлаб ўтиб, Афғонистон ва Марказий Осиёга чиқиш учун муқобил савдо йўлини таклиф қилади. Бу айниқса Ҳиндистон-Покистон муносабатлари кескинлашган даврда Ҳиндистоннинг стратегик манфаатлари учун жуда муҳим.

    Порт Ҳиндистон, Эрон, Россия ва Европани боғловчи мултимодал тармоқ ҳисобланган Халқаро Шимол-Жануб транспорт коридорининг (INSTC) бир қисми бўлиб, транзит вақтини ва ушбу минтақалар ўртасида ташиладиган юк нархини камайтиради. Ҳиндистон Чобаҳорни ривожлантириш орқали Эрон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан савдо алоқаларини мустаҳкамловчи савдо маркази ташкил этишни мақсад қилган. Порт Марказий Осиёнинг бой табиий ресурсларига, жумладан, нефть, табиий газ ва фойдали қазилмаларга киришни қулайлаштиради.

    Чобаҳор аввало тижорат лойиҳаси сифатида тузилган бўлса-да, стратегик ҳарбий афзалликларни ҳам ўз ичига олади. Ҳиндистон Ҳинд океанидаги денгиз флоти таъсирини кучайтириш, денгиз фаолиятини кузатиш ва денгиз алоқа йўналишлари хавфсизлигини таъминлаш учун ушбу портдан фойдаланиши мумкин.

    Иқтисодий манфаатлар

    Чобаҳорнинг иқтисодий самарадорлиги юқори. Чобаҳор тўғридан тўғри савдо йўлини очиш орқали Ҳиндистоннинг Марказий Осиё, Афғонистон, Россия ва Европанинг ресурсларга бой бозорларига кириш имкониятини кенгайтиради. Бу Ҳиндистонга савдо ҳамкорлари ва йўналишларини диверсификация қилиш имконини беради, айрим транзит йўлларига суяниб қолиш хавфларини камайтиради.

    Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, INSTC йўналиши харажатларни 30 фоизга ва транспорт вақтини 40 фоизга тежаш имконини беради, бу эса рақобатбардош нархларда юк ташувини таъминлайди. Ушбу афзаллик, Қозоғистон, Ўзбекистон каби денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ва бошқа Марказий Осиё давлатлари учун ҳам фойдалидир. Бу давлатлар Чобаҳор орқали Ҳинд океанига чиқиш ва бозор имкониятларини Ҳиндистонга томон кенгайтиришга катта қизиқиш билдирмоқда.

    Ҳиндистоннинг лойиҳага қўл уриши 2015 йилнинг май ойида, Чобаҳор портини ривожлантириш бўйича ўзаро келишув меморандуми имзоланган пайтдан бошланди. 2016 йилнинг май ойида Ҳиндистон, Эрон ва Афғонистон “Чобаҳор битими” номидаги Халқаро транспорт ва транзит йўлагини ташкил этиш бўйича уч томонлама битимни имзолаганди. Ушбу келишув Чобаҳорни асосий транзит нуқтасига айлантириш, уч давлат ўртасида транспорт ва савдо алоқаларини кучайтиришга қаратилган.

    Яқинда тузилган 10 йиллик шартнома Ҳиндистоннинг узоқ муддатли стратегик қарашларини мустаҳкамлайди. Ҳиндистоннинг Шаҳид Беҳешти терминали устидан оператив назорати портнинг савдо логистикаси ва самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатиш имконини беради. Ушбу ривожланиш катта сармояларни жалб қилиш ва минтақавий савдо ҳамкорликларини ривожлантириш, Чобаҳорнинг муҳим логистика маркази сифатидаги ролини янада мустаҳкамлаши кутилмоқда.

    “Олис қўшнилар” — Марказий Осиё республикалари билан алоқаларни мустаҳкамлаш

    Ҳиндистонга Чобаҳор портини оператив назорат қилиш муҳим стратегик ва иқтисодий манфаатлар эгаси бўлган Марказий Осиё минтақасидаги фаолиятини кенгайтиради. Бу ҳамкорлик Хитой ва Покистон каби бошқа кучларнинг таъсирига қарши, Ҳиндистонга муқобил равишда минтақавий савдо тармоқларида асосий ролни ўйнаш имконини беради. Чобаҳор порти Ҳиндистоннинг Марказий Осиё бозорлари ва ресурсларига эришиш бўйича кенгайтирилган стратегиясида муҳим ўринга эга бўлиб, кўп қиррали ривожланиш платформаси заминидир.

    Минтақавий барқарорлик ва иқтисодий ривожланиш

    Чобаҳор портининг ишга туширилиши иқтисодий ўсиш ва ўзаро боғлиқликни рағбатлантириш орқали минтақавий барқарорликка ҳисса қўшиши кутилмоқда. Савдо йўллари ва иқтисодий фаолиятни кенгайтириш Афғонистон ва бошқа қўшни мамлакатларда иш ўринлари ва иқтисодий имкониятлар яратиш орқали барқарорликка эришишда ёрдам беради. Ушбу барқарор иқтисодий ривожланиш Ҳиндистон минтақасида тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган муштарак мақсад сабабчисидир.

    Чобаҳор порти келишуви Ҳиндистоннинг Марказий Осиёга нисбатан стратегик ва иқтисодий сиёсатида муҳим босқич ҳисобланади. Узоқ муддатли операцион келишувни таъминлаш орқали Ҳиндистон нафақат анъанавий тўсиқларни четлаб ўтадиган муҳим савдо йўлини ўрнатди, балки ўзини минтақавий савдо динамикасида асосий ўйинчи сифатида кўрсатди. Портнинг стратегик жойлашуви ва логистик афзалликлари уни Шимолий-Жануб халқаро транспорт йўлагининг асосий нуқтасига айлантириб, Ҳиндистон ва унинг ҳамкорлари учун катта иқтисодий манфаатлар ваъда қилмоқда.

    Ҳиндистон Чобаҳор портини ривожлантириш ва ишга туширишда давом этар экан, савдони кенгайтириш, минтақавий барқарорлик ва иқтисодий ўсиш истиқболлари тобора ошиб бормоқда. Бу келишув яқин келажакда Ҳиндистон учун Марказий Осиёга янги эшикларни очиб, ўзаро ҳамкорлик ва умумий фаровонликни таъминлайди.

    Чандан Кумар.

    PhD (фалсафа фанлари доктори), Деҳли университети Сатявати институти тарих кафедраси ассистенти

    15.06.2024, 08:40   Изоҳ (0)   10237
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Толибон” Эрондан Чобаҳор портига киришни осонлаштиришни сўради 

    09.11.2023, 21:50

    Тожикистон Эроннинг Чобаҳор портидан фойдаланиш имконига эга бўлади

    24.11.2023, 20:35

    “Айрим геосиёсий кучларни кўндиришимиз керак”: Марказий Осиё мамлакатлари океанга чиқиш остонасида

    13.03.2024, 14:31

    АҚШ ИШИДга алоқадор уч нафар ўзбекистонликни “қора рўйхат”га киритди

    14.06.2024, 23:05

    Глобал исиш туфайли Сибирда “дўзах эшиклари” кенгаймоқда

    14.06.2024, 22:30

    “Россия империявий амбициялари сабабли уруш олиб бормоқда” — Жозеп Боррел

    14.06.2024, 21:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.