Нарендра Моди 9 июнь куни учинчи муддатга Ҳиндистон бош вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Ҳиндистон маҳаллий нашрларига таяниб, Al Jazeera хабар берди.
Манбада айтилишича, бу галги сайловларда Модининг Бҳаратия Жаната партияси парламентда кўпчилик ўрнидан маҳрум бўлган. Партия ҳукумат бошқарувини ўзида сақлаб қолиш учун бир нечта ҳамкорлари билан коалиция тузган.
Якшанба куни Нарендра Моди учинчи муддатга Ҳиндистоннинг бош вазири сифатида қасамёд қабул қилган. У дунёдаги энг кўп аҳолига эга мамлакатда коалицион ҳукуматнинг сиёсат аниқлигини таъминлаш қобилиятини синаб кўришини маълум қилган.
Ҳиндистон президенти Дроупади Мурму якшанба куни Нью-Деҳлидаги президент саройи Раштрапати Бхаванда минглаб таниқли шахслар, жумладан, етти қўшни давлат раҳбарлари, Болливуд юлдузлари ва саноатчилар иштирок этган тантанали маросимда Модига қасамёд қабул қилдирган.
Қасамёдда тарихда илк бор мамлакат номи Бҳарат дея қайд этилган. Ушбу ном мамлакатнинг ҳинд тилларидаги вариантини ифода этади.
Нарендра Моди ҳозирда 73 ёшда. Унинг учинчи муддатга қайта сайланиши партиясидаги беқарорлик туфайли сўнгги вазифага киришиши сифатида қайд этилган.
Қасамёдда Нарендра Моди ўз партияси расмийлари ва коалициядаги шериклари раҳбарлари билан бирга Ҳиндистон конституциясини ҳимоя қилишга ваъда берган.
Изоҳ (0)