Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатидаги дипломатик миссиясини якунлаётган Тило Клиннер билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари ўзининг Telegram канали орқали маълум қилди.
Жаноб элчининг ушбу лавозимдаги фаолияти давомида ҳамкорлик алоқаларини бойитиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз ва унга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз, — деб ёзади Бахтиёр Саидов.
Клиннер 2021 йилдан бери Германиянинг мамлакатдаги элчиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Бундан олдин Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунлагани тўғрисида хабар берилганди. Аввалроқ Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эрон президентига ишонч ёрлиқларини топширган, Жазоирнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланган, Ўзбекистоннинг Дубайдаги бош консули миссиясини якунлаган эди.
Изоҳ (0)