Олий Мажлиси Сенати кенгашининг қарори билан Нодир Ғаниев — Ўзбекистоннинг Швециядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Нодир Ғаниев 2023 йил октябрда Стокгольмда Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи элчиси сифатида ўз вазифасини бажаришга киришган эди.
У аввал Ўзбекистоннинг ушбу давлатдаги муваққат ишлар вакили сифатида ишлаган. Ўзбекистоннинг Стокгольмдаги дипломатик ваколатхонаси 2022 йилда очилган ва мамлакатнинг хорижий давлатлардаги 36-элчихонаси ҳисобланади.
Нодир Ғаниев Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг шарқшунослик факультетини тамомлаган. 1994 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб, марказий аппарат ва мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаган.
Швецияга жўнаб кетишидан олдин у ТИВнинг Европа давлатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Изоҳ (0)