Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 201-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Севара Шарапованинг президентга мурожаати эълон қилинди. Туман ҳокимлиги мурожаат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, айни мурожаат юзасидан Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари Алишер Хатамов ва тегишли масъуллар иштирокида ўрганиш ўтказилди. Ўрганишлар жараёнида масъуллар томонидан мурожаатчи қайд этиб ўтган хоналарни янги ўқув йилигача ҳомийларни жалб қилган ҳолда таъмирлатиш чоралари кўрилиши тушунтириб ўтилди.
Бундан ташқари, бу борада президентнинг “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 201-сонли қарори ижроси доирасида қарорнинг 3-иловаси 11-бандида “Тирсакобод” МФЙдаги 201-сонли мактабнинг мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш ишлари 2025 йилда амалга оширилиши мўлжаллангани айтилди.
Изоҳ (0)