Тошкент шаҳри Сергели туманидаги 6-мактабда 4-синф ўқувчилари ота-оналаридан мактаб ремонтига пул йиғими амалга оширилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.
Унга кўра, Сергели туманидаги 6-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 4-синф ўқувчилари ота-оналари Telegram гуруҳида мактаб маъмурияти ҳамда синф раҳбарини огоҳлантирмасдан, ўзбошимчалик билан пул йиғимини амалга оширмоқчи бўлган ва ўзаро муҳокама қилган.
Ушбу мурожаат юзасидан мактаб маъмурияти, синф раҳбарлари, ўқитувчилар ҳамда ота-оналар иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди. Унда барча қатнашчилар ҳеч қандай пул йиғимларини амалга оширмаслиги бўйича огоҳлантирилиб, “ташаббускор” ота-оналардан тушунтириш хатлари олинган.
Изоҳ (0)