Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги мактабларнинг бирида география фани ўқитувчиси 7-синф ўқувчисини урди. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.
Маълум қилинишича, видеохабарда намойиш этилган воқеа Янгиҳаёт туманидаги 332-сонли умумтаълим мактабида шу йил 29 апрель куни содир бўлган. Мактабнинг география фани ўқитувчиси Х.Б. 7-“Б” синфида иккинчи соат дарсида ўқувчи А.А.ни ургани сабабли унга нисбатан интизомий чора қўлланган.
Бундан аввал Фарғонада директор ўқувчи қиздан рўмолини ечишни талаб қилиб, калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)