АҚШ президентлигига номзод ва собиқ давлат раҳбари Дональд Трамп ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбдор деб топилганидан сўнг унинг сайловолди кампанияси 35 миллион долларга яқин маблағ йиғди. Бу ҳақда Тhe Hill нашри хабар бермоқда.
“Суд ҳукми эълон қилинганидан бир неча дақиқа ўтгач, бизнинг онлайн маблағ йиғиш тизимимиз тўлиб-тошиб кетди. Трафик туфайли тармоқдаги вақтинчалик кечикишларга қарамай, президент Трамп кичик хайрия маблағлари ҳисобидан 34,8 миллион доллар тўплади”, — деди Трамп сайловолди ташвиқоти бўйича катта маслаҳатчилар Крис Лачивита ва Сюзи Уайлс.
Уларнинг таъкидлашича, бу бир кун ичида кичик хайриялар сони бўйича рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Маслаҳатчиларнинг айтишича, 5 ноябрь сайлов куни “америкаликлар ҳақиқий ҳукмни чиқарадилар”.
- Аввалроқ Нью Йоркдаги ҳакамлар судьялари Дональд Трампни порноактриса Сторми Даниэлсга сукут сақлаши учун пул тўлаганига оид молиявий маълумотларни сохталаштирганликда айбдор деб топганди.
- Бу АҚШ тарихида биринчи марта собиқ давлат раҳбарининг жиноий иш бўйича судга тортилишидир.
Изоҳ (0)