Германия ҳукумати Украина учун 500 миллион евро миқдорида янги ёрдам пакети ажратади. Бу ҳақда Германия Мудофаа вазирлиги эълон қилган хабарга асосланиб, Тhе Kyiv Independent нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, Германия мудофаа вазири Борис Писториус 30 май куни Украинанинг Одесса шаҳрига эълон қилинмаган ташриф билан келган. Шаҳар маъмурияти биносида ўтказилган учрашувда вазир янги молиявий пакет ҳақида эълон қилган.
Писториус учрашувда Ғарб мамлакатларига ҳам мурожаат қолдирган. У Россия ичидаги ҳарбий нишонларга қарши Ғарб томонидан тақдим этилган қуроллардан фойдаланишга қўйилган чекловларни бекор қилишга чақирган. Шарқий фронтда Украинага максимал эркинлик беришга чақирган.
Мудофаа вазири янги ҳарбий ёрдам пакети Iris-Т ҳаво мудофаа тизимлари, қисқа масофали SLS ракеталари учун ўқ-дорилар, шунингдек, разведкачи дронлар, 1 миллион ўқ-дорилар, Leopard 1 жанговар танклари ҳамда Marder зирҳли машиналарини ўз ичига олишини айтган.
Германия расмийси Берлин Украинага артиллерия тизимлари ва Leopard жанговар танклари учун эҳтиёт қисмлар ҳам юборишини билдирган. Ушбу қисмларнинг айрим тўпламлари аллақачон жўнатиш учун шай ҳолатда экани хабар қилинган.
“Биз сизни ушбу мудофаа курашида қўллаб-қувватлашда давом этамиз”, — деган Германия мудофаа вазири украиналик ҳамкасби Рустем Умеров билан учрашувда.
Изоҳ (0)