Франция полицияси ёзги Олимпиада ўйинлари вақтида Сент-Этьен шаҳридаги стадионда теракт тайёрлашда гумон қилиб, чеченистонлик 18 ёшли ўсмирни қўлга олди, деди мамлакат ИИВ раҳбари Жеральд Дарманин.
“Далиллар шуни кўрсатадики, у Олимпиада футбол ўйинларидан бирида Geoffroy Guichard стадионига ҳужум қилишга фаол тайёргарлик кўрган. У томошабинларга ҳам, хавфсизлик ходимларига ҳам ҳужум қилиб, кейин “шаҳид” сифатида ўлишни хоҳлаган”, — деди Жеральд Дарманин баёнотида.
Полиция ҳибсга олинган шахснинг исмини ошкор қилмаган. Айтилишича, гумонланувчи Чеченистонда туғилган.
- Франция полицияси Парижда 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари олдидан шай ҳолатга келтирилди.
- Олимпиада давомида тартибни 45 минг полициячи назорат қилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)