15 май куни ўқ узилишидан яраланган Словакия бош вазири Роберт Фицо ишга қайтиши учун камида бир неча ой керак бўлади.
Бу ҳақда Словакия ташқи ишлар вазири Юрай Бланар маълум қилди.

“Фицонинг соғлиғи яхшиланмоқда, аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг бош вазир лавозимига тўлиқ қайтиши учун яна бир неча ой керак бўлади”, — деди вазир.
15 май куни Словакия Вазирлар маҳкамаси йиғилишидан сўнг бош вазир Роберт Фицо ташқарида йиғилганлар олдига чиққанида, унга ўқ узилганди.
- Мазкур жиноятни мухолифатдаги “Прогрессив Словакия” партияси тарафдори, 71 ёшли ёзувчи Юрай Синтула содир этгани аниқланган ва у қўлга олинган.
- У 25 йилдан умрбодгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)