Словакия бош вазири Роберт Фицонинг аҳволи оғир, аммо барқарор, дея хабар берди Банска Бистрика касалхонаси шифокорлари.
“Беморнинг аҳволи оғир, аммо барқарор”, — дейилади шифохона хабарида. Таъкидланишича, бугунги маслаҳатлашувда бош вазир учун танланган даволаш режаси тасдиқланган.
Фицо ўқ жароҳатлари билан ётқизилган шифохона 21 май сешанба куни унинг аҳволи яхшиланаётгани ва бош вазир ҳушида эканлиги ҳақида хабар берганди.
Аввалроқ Словакия президенти Петер Пеллегрини касалхонага ташриф буюриб, бош вазир билан қисқача суҳбатлашгани маълум қилинганди.
15 май куни Словакия Вазирлар маҳкамаси йиғилишидан сўнг бош вазир Роберт Фицо ташқарида йиғилганлар олдига чиққанида, унга ўқ узилганди.
Мазкур жиноятни мухолифатдаги “Прогрессив Словакия” партияси тарафдори, 71 ёшли ёзувчи Юрай Синтула содир этгани аниқланган ва у қўлга олинган. У 25 йилдан умрбодгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)