Тожикистонинг Сўғд вилоятида 17 яшар йигит яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда республика Фавқулодда вазиятлар қўмитаси хабар берди.
Ҳодиса 23 апрель куни Шаҳристон тумани Себзор қишлоғидаги яйловда юз берган. Марҳум чорва молларини яйловда ўтлатаётган бўлган. Аввалроқ Фавқулодда вазиятлар синоптикларнинг прогнозларига асосланиб, тоғли ҳудудларда қор эриши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирганди. Шу сабабли тоғолди ва тоғ яйловларида чорва молларини боқмаслик тавсия қилинган.
Шу муносабат билан яна бир бор аҳолидан хавфли ҳудудларга чиқмаслик, ов қилиш, балиқ овлаш, тоғли ҳудудларда чорва молларини боқишдан тийилиш, шунингдек, огоҳ ва эҳтиёт бўлишга чақирилган.
Изоҳ (0)