Тожикистонда энергетика объектларини тиклаш учун 9 миллиард (829 миллион доллар) сомоний йўналтирилди. Бу ҳақда республика президенти Эмомали Раҳмон парламентга йўллаган мурожаатида маълум қилди.
“Агар шундай қилинмаганида, бугун биз бутунлай электрсиз қолган бўлардик”, — деди у.
Шунингдек, Раҳмон Тожикистонда Роғун ГЕСнинг учинчи реактори 2025 йилда ишга туширилишини маълум қилди.
Унга кўра, 2032 йилга бориб Тожикистон муқобил энергия манбаларига ўтади.
Эмомали Раҳмон республика яшил энергия ишлаб чиқариш бўйича дунёда 6-ўринда туришини таъкидлади.
Аввалроқ Тожикистон ҳукумати 2024 йилда Роғун ГЕС лойиҳасини амалга ошириш учун қарийб 5 миллиард сомоний (тахминан 460 миллион доллар) ажратмоқчилигини маълум қилинганди.
Роғун ГЕС қурилиши ҳозиргача фақат давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда. 2008 йилдан буён мазкур ГЕС қурилиши учун давлат бюджетидан 35 миллиард сомонийдан ортиқ маблағ ажратилган.
2022 йилда Жаҳон банки томонидан мувофиқлаштирилган Роғун ГЕС қурилишига халқаро донорлар маблағларини жалб қилиш бўйича консорциум тузилди.
Изоҳ (0)