Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчисига қонуний чора кўрилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 27 март куни Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси автомашина салон қисмига рухсатномасиз милтилловчи (“мигалка”) чироқ ўрнатиб, ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, қарама-қарши ҳаракатлангани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган.
Мазкур видео ўрганилиб, ушбу автомашина ҳайдовчиси Раҳимжон исмли шахсга нисбатанМаъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-(транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ҳамда 135-моддалари (йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Бундан олдин Қорақалпоғистондаги тўйда танасини машинадан чиқариб тасвирга олган операторлар ва ҳайдовчи жаримага тортилган эди. Шунингдек, Андижонда 20 ёшли қиз машинадан танасини чиқариб ҳаракатлангани, Самарқандда ҳаракатланаётган Gentra дан танасини чиқариб, сохта доллар сочган йигитларга чора кўрилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)