• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Москвада теракт: фожиа ортида ким турибди?

    Жорий йилнинг 22 март куни тунда Россиянинг Москва вилоятидаги Crocus City Hall концерт залида теракт содир бўлди. Бир неча қуролланган киши концерт зали биносига бостириб кириб, оломонни отиб ташлаган, кейин эса бинони ёқиб юборган. Теракт оқибатида 133 киши ҳалок бўлган, 182 киши яраланган. Ушбу террористик ҳаракатни ИШИД ўз зиммасига олди. 24 март Россияда миллий мотам куни деб эълон қилинди.

    “Дарё” ушбу мавзу атрофида иқтисодий таҳлилчи Шуҳрат Расул ва Ойбек Сирожовлар билан суҳбатлашди.

    — Дастлаб, рўй берган фожиа тўғрисида қисқача тўхталиб ўтсак.

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    — Москва вилоятида юз берган воқеа ғайриинсоний террор ҳисобланади. Ушбу ҳодиса ҳақида ахборот жуда кўп. Ҳозир терактнинг тафсилотлари аниқланмоқда. Маълумотларга кўра, 145 нафар инсон ҳалок бўлган, ўнлаб инсонларнинг аҳволи оғир. Ҳозир томонлар бир-бирини айблашга киришиб кетган.

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    — Ҳар қандай теракт кутилмаган ҳолатда юз беради. Энг ёмони, бу тинч аҳолига қаратилган бўлади. Бу ҳодиса 2004 йилда Бесландаги мактабда юз берган терактдан кейинги энг мудҳиш теракт сифатида эътироф этилмоқда.

    — 7–8 март кунлари Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт содир этмоқчи бўлган ИШИДнинг Афғонистондаги Хуросон бўлими аъзоларини қўлга олган эди. Бундан ташқари, АҚШ разведкаси огоҳлантириш билан ҳам чиққанди. Нега Россия бундай огоҳлантиришларга эътибор қаратмади?

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    — Ҳақиқатан ҳам, дастлаб Америка Қўшма Штатлари, кейин эса Буюк Британия ва бошқа Европа мамлакатларининг элчихоналари Москва яқинидаги фуқароларини огоҳлантирган эди. Бундан ташқари, АҚШ разведкаси россиялик ҳамкасбларига теракт ҳақида ахборотларни тақдим қилган. Лекин 19 март куни Россия президенти Владимир Путин хавфсизлик масаласида катта йиғилиш ўтказиб, бу огоҳлантиришларни шантаж деб атаган эди. Шундан 3 кун ўтиб, теракт юз берди. Ҳали кўп маълумотлар очиқлангани йўқ. Ҳозир ҳар бир томоннинг ушбу терактга қараши турлича.

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи
    Фото: “Дарё”

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    — Назаримда, Ғарбнинг огоҳлантиришларидан кейин Россиянинг хавфсизлик тизими асосий эътиборни сайловга қаратди ва хавфсизлик кучайтирилди. Президентлик сайлови ўтгач, Путин хавфсизлик тизими вакиллари билан учрашиб, Ғарбнинг огоҳлантиришлари шантаж эканлигини, аммо ҳушёрликни йўқотмасликни таъкидлаган эди.

    Теракт қаерда ва қачон юз беришини аниқлаш жуда мураккаб масала. Мисол учун, 2001 йил 11 сентябрь куни АҚШда юз берган террористик ҳаракат бўйича айнан Россия Американи огоҳлантирган эди. Лекин шунга қарамасдан теракт юз берган. Яъни огоҳлантириш ўз йўлига, бироқ террористик ҳаракатни аниқлаб, унинг олдини олиш мураккаб масала.

    — Бу терактни ИШИД ўз бўйнига олди. Лекин Россия ушбу ишда Украина ва Ғарбнинг қўли борлигини иддао қилмоқда. АҚШ ва Европа давлатлари Украинанинг алоқаси йўқлигини таъкидламоқда. Бу терактни ким ва нима мақсадда амалга оширган бўлиши мумкин?   

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    — Бу терактни ким уюштиргани ҳақида 4 та қараш мавжуд. Биринчиси — ИШИД ўз сайтида бу ишни амалга оширгани ҳақида маълумот берди. Уларнинг таъкидлашича, бу теракт орқали Сурия, Афғонистон ва Чеченистон учун Россиядан ўч олишган. Ғарб матбуоти ҳам буни тасдиқламоқда. Аммо Чеченистондаги уруш ҳаракатларига салкам 20 йил бўлди. 20 йил ўтиб, бу уруш ИШИДнинг ёдига тушиб қолиши бир оз шубҳали. Лекин 2015 йилда Россия Сурияда ИШИДга қарши кураш учун ўз ҳарбийларини киритган ва Суриядаги фуқаролар уруши даври (2015–2017)да Россия ҳарбий кучлари энг катта гуманитар инқирозни келтириб чиқарган. Россия ҳарбийлари 1,5 миллион нафар аҳолига эга бўлган Алеппо шаҳрини тўлиқ йўқ қилган эди.

    Иккинчиси — Россия бу терактда асосан Ғарб ва Украинани айбламоқда. Россия телевидениеси ҳали тергов ва суд жараёнлари тугамасдан туриб, бу иш ортида АҚШнинг қулоқлари кўринаётгани, Америка бу терактни Украина қўли билан амалга оширганини иддао қилмоқда.

    Учинчиси — Ғарб эса бу ишни ИШИД амалга оширганини таъкидламоқда. Ғарб талқинига кўра, Россиянинг Ғарбни айблашидан бош мақсади — халқни Украинага қарши уруш учун оёққа турғизиш. Лекин бошқа айрим таҳлилчиларнинг фикрича, бу терактни Россиянинг ўзи амалга оширган. Мисол учун, Украина президенти Владимир Зеленский очиқчасига Путиннинг ўзини айблади. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, бундан кўзланган 3 та мақсад бор. Биринчидан, Россия халқини Украина ва Ғарбга қарши ҳукумат атрофида бирлаштириш. Чунки Россия халқи уруш чўзилиб кетганидан норози. Мисол учун, Александр Навальнийнинг вафоти муносабати билан 50 мингга яқин одам намойишга чиққан. Шунингдек, президентлик сайловида ҳам норозилик ҳаракатлари юз берди. Иккинчидан, яқинда янги мобилизация эълон қилиниши мумкин ва шунга халқни тайёрлаш. Учинчидан, юз берган теракт ортидан Украинани янада кўпроқ бомбардимон қилиш. Чунки Россия ўз саноатини ҳарбий саноатга ўтказди. Масалан, охирги икки кун ичида Россия 150 та ракета ва дрон билан Украинани шафқатсизларча бомбардимон қилди.

    Ҳозирда нейтрал бўлган мамлакатлар ким айбдор эканлиги аниқланиб, қатъий жазо тайинланишини қўллаб-қувватламоқда. Ҳозир дунёнинг бу воқеага реакцияси шундан иборат.

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    — Теракт содир бўлганидан 2 соат ўтиб, АҚШ ушбу воқеаларни ИШИДнинг Афғонистондаги Хуросон бўлими амалга оширганини таъкидлади. Энг қизиғи, теракт ҳали бартараф этилмасдан бундай баёнотлар чиқди. Мутахассисларнинг маълум қилишича, бу гуруҳ асосан Афғонистонда фаолият кўрсатади. Ҳозирда уларнинг сони мингга яқин. Улар на молиявий, на ҳарбий жиҳатдан бошқа мамлакатларда теракт уюштиришга қурби етади.

    Ушланган террорчилар бу ишни пул эвазига қилганини тергов жараёнида айтиб ўтди. Демак, бу иш бошқа учинчи томоннинг қўли билан амалга оширилган бўлиши мумкин. Яна бир жиҳат, ИШИД амалга оширган терактларнинг аксариятида террорист ўзини ўзи портлатиб юборган. Қизиғи, бу террорчилар қочиб кетган.

    Террористлар Украина чегарасига қочгани туфайли Россия уларни Украина ёллаган, деб иддао қилмоқда. Чунки бундай терактлар Украина томонидан бир неча бор уюштирилган. Бундан ташқари, Украина хавфсизлик раҳбари “биз Россияга ҳали кўп таъсир кўрсатамиз”, дея баёнотлар берган эди.

    Агар бу ишни “Россиянинг ўзи амалга оширган”, деган версияни таҳлил қилиб кўрсак, бу ерда ҳам ўзига хос мантиқсизлик бор. Чунки бугун Россияда олдин эълон қилинган мобилизация ўз кучида. Янги мобилизация эълон қилишга ҳожат йўқ. Шунингдек, ҳар қандай теракт махсус кучларнинг мағлубияти ҳисобланади ва уларни обрўсизлантиради. Яъни аксарият ҳолларда улар бундай теракт ўтказишдан манфаатдор эмас. Лекин охирги вақтларда қайсидир мамлакатда теракт юз берса, буни ўша ердаги ҳукуматнинг ўзи уюштирган, деган конспирологик қараш мавжуд. Менинг назаримда, ҳамма нарса ошкор бўлиши керак. Яъни буни ким амалга оширгани аниқланиши ва чора кўрилиши лозим.

    Ҳар қандай террористик ҳаракатдан мавжуд сиёсий кучлар фойда олишга ҳаракат қилади. Масаланинг мураккаблиги ҳам шунда. Агар охирги вақтларда Россия-Украина урушида юз берган воқеаларни таҳлил қилсак, ҳар икки томон музокаралар столига ўтириш масаласини кўриб чиқаётган эди. Лекин бу орада Франция президенти Эммануэл Макроннинг чиқиши дард устига чипқон бўлди.

    Ҳозир Россияда 5 миллиондан ортиқ Марказий Осиё мамлакатларидан ишлаш учун борган фуқаролар бор. Бугундан бошлаб уларнинг яшаш жойларини текшириш бошланган. Уларнинг орасида ноқонуний юрган фуқаролар кўп. Назаримда, энди ноқонуний юрган мигрантларни фронтга жўнатиш кучайиши мумкин. Калаванинг учини томонлар қандай қарор қабул қилишдан келиб чиқиб топиш мумкин бўлади.

    Москва вилоятидаги Crocus City Hall концерт зали
    Фото: travelvesti.ru

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    — Россия террористлар Украинага қочмоқчи бўлаётганини таъкидламоқда. Лекин Беларуснинг Москвадаги элчиси Беларусь махсус кучлари террористларни қўлга олишда иштирок этгани, террорчилар Беларусдан 16 километр узоқликда қўлга олинганини айтди. Бу гаплар расмий Москва айтаётган гапларга мутлақо тескари.

    Террорчиларни қўлга олиш жараёни акс этган видеолавҳалар тарқалди. Тергов натижаларига кўра ҳамма нарса аён бўлади, деб ўйласак, соддалик бўлади. Чунки терговни Россия олиб боради. Бундан ташқари, Россия ҳукумати ва бутун матбуоти фақат бир томонни айблаб қўйиши тергов ва суриштирувнинг объектив амалга оширилишида катта шубҳалар уйғотади. Террорчилар Зеленскийнинг қўлидан пул олдик, дейиши ҳам мумкин. Сабаби уларни қандай “сайратиш” Россиянинг қўлида.

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    — Ҳозир Ғарб ҳам тергов жараёнлари шаффоф бўлишига ишонмаяпти. Қизиғи, террорчилар ишни бажариб бўлгач, бемалол машинага ўтириб қочиб кетган. Ўт ўчирувчилар ҳам етиб келиши керак бўлган вақтдан анча кечикиб келган. Ҳозир биз фақат маълумотларни ОАВлардан олмоқдамиз. Ҳали расмий маълумот берилганича йўқ. Энди кўп нарса Путиннинг қандай қарор қабул қилишига боғлиқ.

    Айни дамда Россия-Украина уруши глобал урушга айланиб кетиши эҳтимоли катта. Шунинг учун урушни тезроқ тугатиш керак. Мана шундай терактлар эҳтиросларни жунбишга келтириб, кескин қарор қабул қилишга олиб келади. Бу воқеа Россия ҳарбийлари фуқаролик объектларини ёки ҳукумат биноларини бомбардимон қилиши учун асос бўлиши мумкин. Унданда хавфлиси, Россия Украинада жойлашган атом электр станцияларини портлатиши мумкин. Бу глобал ҳалокатга олиб келади.

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос
    Фото: “Дарё”

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    — ИШИД Марказий Осиё давлатлари учун ҳам реал хавф ҳисобланади. Бу моргинал ташкилот, уларнинг ўз дунёқарашлари мавжуд. Энг ёмони, минтақада буларга ён босувчи қатлам мавжуд. Бу маънода Ўзбекистон учун ҳам хавф бор. Агар кимдир пул берса, пул эвазига шундай ёвузликни қиладиган инсонлар топилар экан.

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    — Бугун Афғонистон ҳудудида нафақат ИШИД, балки 100 дан ошиқ террористик гуруҳлар мавжуд. Чунки “Толибон” ҳали Афғонистонда барқарорликни ўрнатганича йўқ. Шунинг учун бунга ечим сифатида хавфсизлик чораларини кучайтириш зарур. Агар ўша бинода қуролланган бир нечта хавфсизлик ходими бўлганида, балки террорчилар бу ишни амалга ошира олмаган бўлармиди? Бу оддий фуқароларга ноқулайлик туғдириши мумкин. Лекин хавфсизликни бунданда қулайроқ тарзда таъминлашнинг иложи йўқ.

    Журналист Сардор Али суҳбатлашди

    25.03.2024, 15:25   Изоҳ (0)   16075
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Crocus’даги терактда айбланган тўрт киши ҳибсга олинди. Улар ҳақида нималар маълум? 

    25.03.2024, 09:01

    ИШИД Crocus’га уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу қанчалик ишонарли? 

    25.03.2024, 11:40

    Озарбайжон фуқароси Crocus’даги теракт вақтида 100 дан ортиқ одамни қутқарди (видео)

    25.03.2024, 11:50

    Покистонда хавфсизлик кучлари тергов идораси ходимларини калтаклади (видео)

    25.03.2024, 14:40

    АҚШ—Мексика чегарасида ярим йилда қарийб 1 миллион мигрант ҳибсга олинди

    25.03.2024, 13:20

    АҚШ ва Япония Хитой ҳамда КХДРга қарши туриш учун мудофаа шартномасини янгиламоқчи — Financial Times

    25.03.2024, 12:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.