• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Crocus’даги терактда айбланган тўрт киши ҳибсга олинди. Улар ҳақида нималар маълум?

    Москва вилоятидаги Crocus City Hall’даги теракт иши бўйича тўрт нафар гумонланувчи икки ойга ҳибсга олинди ва уюшган гуруҳ таркибида теракт содир этишда айбланди.

    Фото: “Медиазона”

    Москванинг Басманний суди айбланувчилар ўз айбини тўлиқ тан олганларини маълум қилди. Тўрт нафар айбланувчи калтакланиш белгилари билан, жумладан, қулоғи кесилган, боши боғланган ҳолда ва ногиронлар аравачасида судга олиб келинган.

    Суд мажлиси ёпиқ эшиклар ортида ўтган. Суд Файзов ва Фаридуни ўз айбига иқрор бўлган ёки йўқлигига аниқлик киритмаган. Фақат икки киши айбига иқрор бўлгани маълум, булар: Далержон Мирзоев ва Саидакрами.

    Файзов, бошқа ҳибсга олинган судланувчилар сингари, уюшган гуруҳ таркибида одам ўлимига олиб келган терактда айбланмоқда (Россия Жиноят кодексининг 205-моддаси 3-қисми “б” банди). Тергов маълумотларига кўра, у концерт мажмуасига уюштирилган ҳужумни видеога олган.

    Айбланувчи ҳақида нималар маълум бўлди:

    Далержон Мирзоев — 32 ёш, Тожикистон фуқароси, оилали, тўрт нафар вояга этмаган фарзанди бор. Новосибирскда уч ойлик рўйхатдан ўтган, лекин муддати тугаган. Россияда расмий равишда ишламайди. Айбини тан олган.

    Фото: Далержон Мирзоев /  “ТАСС”

    Саидакрами Рачабализода – 1994 йилда туғилган (30 ёш), Тожикистон фуқароси, оилали, фарзанди бор. Рўйхатдан ўтган, лекин қаерда эканини эслай олмади. Айбини тан олган.

    Фото: Саидакрами Рачабализода / AFP

    Шамсидин Фаридуни — 1998 йилда туғилган (25 ёш), Тожикистон фуқароси, оилали, саккиз ойлик фарзанди бор. Красногорскда рўйхатдан ўтган, заводда ишчи сифатида ишлаган.

    Фото: Шамсидин Фаридуни / “ТАСС”

    Муҳаммадсобир Файзов — 2004 йилда туғилган (19 ёш), Тожикистон фуқароси, уйланмаган, фарзанди йўқ. Ивановода рўйхатдан ўтган ва илгари сартарош бўлиб ишлаган.

    Фото: Муҳаммадсобир Файзов / “Москва” 

    Айбланувчилар 500 минг рубль олиши керак эди

    “Известия”нинг хабардор манбасига кўра, ҳужумни содир этганликда айбланаётганлар умумий 500 минг рубль олиши керак эди. Маблағнинг ярми — 250 минг рубль — уларнинг банк картасига ўтказилган.

    Бундан ташқари, икки айбланувчи Туркияда бўлганида кўрсатма олган, қолган икки нафари аллақачон Россия ҳудудида бўлган.

    Crocus’даги теракт: нималар маълум?

    Crocus City Hall’даги теракт 22 март куни кечқурун содир бўлди. Бир неча қуролланган киши концерт зали биносига бостириб кириб, оломонни отиб ташлаган, кейин эса бинони ёқиб юборган. Теракт оқибатида 133 киши ҳалок бўлди, 182 киши яраланди. 

    23 март куни Москва вилоятидаги Crocus City Hall’да содир этилган теракт юзасидан 11 киши қўлга олинди. ОАВда ҳибсга олинганлар орасида Тожикистон фуқаролари ҳам борлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия расмийларидан мамлакат фуқароларининг терактга алоқадорлиги ҳақида маълумот олмаганини маълум қилди. Мамлакатнинг Россиядаги элчихонаси ватандошларини оммавий тадбирларда қатнашмасликка чақирди.

    Гумонланувчилар қўлга олинган куни бир қатор Telegram каналларида Тожикистоннинг тўрт фуқароси терактда иштирок этган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалиб, уларнинг сурати эълон қилинди. Жумладан, Ривожиддин Исломов ва Махмадрасул Насриддиновларнинг исм-шарифлари ва фотосуратлари чоп этилди.

    Кейинроқ Тожикистон Ички ишлар вазирлиги Telegram каналларидаги маълумотни рад этиб, ушбу республика фуқаролари 2023 йил 26 ноябрь куни Россиядан қайтиб келгани, теракт содир бўлган вақтда Тожикистонда яшаш жойида бўлганини маълум қилди. Республика Ички ишлар вазирлиги ҳам уларнинг паспортлар билан тушган суратларини чоп этди.

    Путин Тожикистон президенти билан гаплашди

    Россия президенти Владимир Путин 24 март куни тожикистонлик ҳамкасби Эмомали Раҳмон билан терактни муҳокама қилди. Тожикистон президенти телефон суҳбатида Москва вилоятидаги терактни қоралади. Тожикистон ва Россия терроризмга қарши биргаликда курашни давом эттириш ниятини тасдиқлади. Эмомали Раҳмон “террорчиларнинг миллати, ватани, дини йўқлигини” таъкидлаган.

    Терактдан сўнг мигрантларга муносабат ўзгарди

    Россия вилоятларида Crocus City Hall’даги терактдан сўнг муҳожирларга нисбатан янги дискриминация ҳолатлари кузатилмоқда. Аэропортда қирғизистонликлар ушлаб турилгани, ҳайдовчиларнинг миллати суриштирилаётгани ва иш берувчилардан мигрантлар ҳақида маълумот тақдим этиш талаб қилинаётгани айтилмоқда.

    Бунинг фонида Қримдан давлат думаси депутати Михаил Шеремет муҳожирларнинг Россияга киришини уруш давомида чеклашни таклиф қилган. У Россияга яхши ният билан келадиган хорижликларни ҳурмат қилиши, афсуски, уларнинг айримлари “кўр-кўрона рус халқига зарар етказиш” учун фойдаланилаётганини таъкидлаган.

     

    25.03.2024, 09:01   Изоҳ (0)   32521
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Crocus

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зеленский: “Путин Crokus-City’ни Украина билан боғлашга ҳаракат қилмоқда” 

    24.03.2024, 10:06

    Медведев Crocus'даги терактни ташкиллаштиришда иштирок этган барчадан ўч олишга ваъда берди  

    24.03.2024, 15:45

    Россияда мигрантларга нисбатан янги дискриминация ҳолатлари кузатилмоқда — ОАВ (фото)

    24.03.2024, 23:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.