• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    ИШИД Crocus’га уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу қанчалик ишонарли?

    Москва вилоятида Crocus City Hall’га қилинган ҳужум учун жавобгарликни ИШИД гуруҳи ўз зиммасига олди. BBC нашри бу қанчалик ишончли эканини таҳлил қилди.

    Фото: AFP

     

    Россия томони ҳозирча теракт ортида ким туриши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай расмий версияни илгари сурмади. Россия ташвиқот каналлари ИШИД баёноти сохта эканини айтиб, Украинанинг иштирокига ишора қилди. Украина Ташқи ишлар вазирлиги ва разведка хизматлари ҳужумга алоқадорликларини расман рад этди.

    Ҳужум содир бўлган кундан бир кун ўтиб ИШИД янги баёнот билан чиқди ва унда Crocus’да содир бўлган воқеа учун ўз жавобгарлигини яна бир бор таъкидлади. ИШИДга алоқадор деб тахмин қилинган Амак ахборот агентлигининг хабарида ҳужумнинг тўрт нафар иштирокчиси акс этгани фотосурат чоп этилган. Суратда уларнинг юзлари ярим ниқоб билан қопланган ва хиралаштирилган.

    Бироқ BBC’нинг экстремистик гуруҳлар бўйича эксперти Мина Ал-Ламийга кўра, бу хабарда ҳужумни қайси минтақавий идора тайёрлагани ва амалга оширгани айтилмаган. Эксперт минтақавий бўлим тилга олинмагани ИШИД учун одатий ҳоллигини айтди. Бу орқали ИШИД ўзининг Россиядаги кичик филиалини Россия хавфсизлик кучларининг диққат-эътиборидан ҳимоя қилишга уринаётган бўлиши ёки минтақавий бўлинма ҳужумда иштирок этмаганини кўрсатиши мумкин.

    2024 йил январида ИШИД Эроннинг Кирмон шаҳридаги ҳужумлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олганида, ҳужумни амалга оширган минтақавий бўлинма номи ҳам келтирилмаган эди.

    Ҳукуматпараст Россия каналлари ҳам ИШИДнинг минтақавий бўлими ҳақида кам гапирилаётганига эътибор қаратди. Уларнинг фикрича, бу гуруҳ баёноти сохта эканини кўрсатади.

    Шундай қилиб, Россия Мудофаа вазирлигига яқин бўлган “Рйбар” Telegram-каналида ИШИД Москвадаги теракт учун масъулиятни ўз зиммасига олгани ҳақидаги баёнотлар сохта экани, чунки “бундай хабарлар ИШИД гуруҳлари ёки уларнинг минтақавий филиалларида” мавжуд эмаслиги айтилган.

    Аввалроқ Москва вилоятидаги ҳужум “Вилояти Кавказ” ёки “ Вилояти Хуросон” – ИШИДнинг афғон бўлинмаси билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди. Crocus’га қилинган ҳужум ортида “Вилояти Хуросон” турган бўлиши мумкинлиги ҳақида аввалроқ АҚШ разведка хизматлари хабар қилганди.

    Тахминларга кўра, Афғонистон бўлими аъзолари орасида Марказий Осиёдан келган русийзабон муҳожирлар ҳам бўлиши мумкин.

    “Crocus’га ҳужумдан олдин ИШИД нинг Россиядаги фаолияти асосан хавфсизлик кучларига яширин ҳужумлар билан чегараланган”, — деб ёзади BBC Мониторинг хизмати журналисти Алекс Шамс Райт.

    Райтнинг қайд этишича, қоида тариқасида, ИШИД Россияда ўзининг 2015 йилда ташкил этилган кўзга кўринмас филиали “Вилояти Кавказ” ниқоби остида фаолият юритади. ИШИД ўз зиммасига олган охирги ҳужум Россияда 2020 йилда содир этилган.

    Crocus City Hall’даги теракт 22 март куни кечқурун содир бўлди. Бир неча қуролланган киши концерт зали биносига бостириб кириб, оломонни отиб ташлаган, кейин эса бинони ёқиб юборган. Теракт оқибатида 133 киши ҳалок бўлди, 182 киши яраланди.

    ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан “террорчилик ташкилоти” деб топилган.

    25.03.2024, 11:40   Изоҳ (0)   6691
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Crocus

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зеленский: “Путин Crokus-City’ни Украина билан боғлашга ҳаракат қилмоқда” 

    24.03.2024, 10:06

    Медведев Crocus'даги терактни ташкиллаштиришда иштирок этган барчадан ўч олишга ваъда берди  

    24.03.2024, 15:45

    “Путин — ёлғончи”: Украина ташқи ишлар вазири теракт юзасидан баёнот берди 

    24.03.2024, 21:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.