Қўшма Штатлар ва Япония Хитой ҳамда Шимолий Кореяга қарши курашиш учун 60 йилдан ортиқ вақт ичида энг катта хавфсизлик шартномасини янгилашни режалаштирмоқда, деб хабар берди Financial Times.
10 апрель куни АҚШ президенти Жо Байден ва Япония бош вазири Фумио Кисида Япония ҳарбий қўмондонлигини қайта қуриш режаларини эълон қилади.
Томонлар Японияда жойлашган АҚШ ҳарбий қисмларини модернизация қилиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин.
20 март куни Россия Японияни охир-оқибат Киевга етказиб берилиши мумкин бўлган Patriot ракеталарини АҚШга топшириш оқибатлари ҳақида огоҳлантирган эди. Токио ва Вашингтоннинг расмий вакиллари маълумотга изоҳ бермаган.
Март ойида Япония нашрлари манбаларга таяниб, АҚШ ва Япония музокаралар олиб бораётгани, Украинага ўқ-дорилар етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича келишиб олмоқчи эканлиги ҳақида ёзган эди.
Изоҳ (0)