Покистон тергов идорасининг олти нафар ходими хавфсизлик кучлари томонидан калтакланди. Бу ҳақда Ariana News хабар берди.
24 март куни кузатилган ҳодиса Покистон ва Афғонистон чегараси ёпилишига сабаб бўлган. Чегара хизмати тергов идораси ходимларини сохта саёҳат ҳужжатига эга бўлган афғонистонликни ўтказиб юборишга мажбурлаган. Ходимлар қаршилик қилгач, Покистон хавфсизлик кучлари уларни калтаклаган.
Яраланганларнинг уч нафари касалхонага олиб кетилган ва яна уч киши хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинган. Шундан кейин улар Покистон тергов идорасига топширилган.
Эслатиб ўтамиз, Покистон 18 март куни Афғонистоннинг икки вилоятида ҳаво ҳужумлари уюштирган эди. Бу Покистоннинг ҳарбий постларидан бирига уюштирилган ҳужумга жавобан амалга оширилган. Хусусан, 16 март куни Покистоннинг Мир Али шаҳрида амалга оширилган ҳужумда етти нафар покистонлик аскар ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)