• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Марказий Осиё

    Марказий Осиёда электрон тижорат учун махсус банк ҳисобрақамлари ташкил этиш таклиф қилинмоқда

    IMARC Group (халқаро бозор таҳлили бўйича тадқиқот ва маслаҳатлашув гуруҳи) маълумотларига кўра, Марказий Осиёнинг электрон тижорат бозор ҳажми 2022 йилга келиб 8 миллиард долларни ташкил этди.

    Кейинги беш йил ичида ўсиш 25,4 фоизни ташкил этади. COVID-19 пандемияси электрон тижоратни ривожлантиришга катта туртки бўлди. Айнан коронавирус онлайн платформаларнинг кенг қўлланишига олиб келди. Шунингдек, ривожланаётган Интернет инфраструктураси ва унга кириш имкониятларининг шаҳар ва қишлоқ аҳолиси орасида кенгайиши кўпроқ имкониятларни очади ва бозорнинг секин, аммо барқарор ўсишини қўллаб-қувватлайди.

    Бироқ Марказий Осиёнинг электрон тижорат соҳасидаги экспертлар фикрича, давлат аппарати бундай тараққиёт ортидан етиб кела олмаяпти. Жараённинг барча иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солиш учун алоҳида қонун лозим. Қонунни қабул қилган давлатлар уни шошилинч равишда тайёрлаган, унинг меъёрлари хом ва ишланмаган, деб ҳисоблайди экспертлар.

    Масалан, Тожикистонда алоҳида Инновация ва рақамли технологиялар агентлиги ташкил этилган. Бугунги саноат қандай муаммоларга дуч келмоқда ва вазиятни қандай яхшилаш мумкинлиги ҳақида Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодчилари сўзлаб беришди. Улар таҳлил ва таклифларни тайёрлаб, келаси B5+1 форумида Олмаотада 14—15 мартда овоз беришади.

    Марказий Осиёдаги электрон савдо бозор ҳажми 8 млрд тенгени ташкил қилади

    2023 йил май ойида B5+1 махсус ишчи гуруҳи ташкил этилди, унга минтақавий ННТ ва бизнес вакиллари кирди. Ишчи гуруҳга Марказий Осиёнинг беш мамлакати вакиллари: Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон кирди. Бир йил ичида экспертлар халқаро институтлар билан ҳамкорлик қилиб, Миллий ишбилармонлик кун тартибида иштирок этганликлари ва мамлакатлар ҳукуматларига ўз таклифларини тақдим этганликлари натижасида айрим натижаларга эришдилар.

    Минтақанинг ўсиб бораётган аҳолиси кенг истеъмол бозорини ва ўсиб бораётган меҳнат ресурсларини шакллантиради. Марказий Осиёнинг 77 миллион аҳолиси йилдан йилга деярли 2 фоизга ўсиб бормоқда. БМТ баҳоларига кўра, 2040 йилгача бўлган даврда минтақада йиллик демографик ўсиш ўртача 1,1 фоизни ташкил этади. Демография Марказий Осиё мамлакатларининг иқтисодиётлари ўсиши учун фойдадир.

    KPMG Cаspian (2022) маълумотларига кўра, 2023 йилда Қозоғистонда электрон тижорат бозори 19 фоизга, яъни 5 миллиард долларга ўсиши кутилмоқда. Ўзбекистон бозори ҳақида гапирганда, 2026 йилга келиб у 1 миллиард долларга етиши прогноз қилинмоқда.

    Фото: IMARC Group

    Нодавлат ташкилот Technо Women раиси, Digital Transformation ОF асосчиси Азиза Шужеева МДҲ давлат раҳбарлари даражасида электрон тижоратни ривожлантириш тўғрисида битим имзолашни таклиф қилмоқда. Ҳужжат мавжуд бўлиши қонунчилик ва тартибга солишни уйғунлаштиришда реал рағбат бера олади.

    Онлайн муҳитда истеъмолчилар ва бизнес ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, шунингдек, онлайн тўловларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарур. Божхона инфратузилмасини ривожлантириш ва товарларни расмийлаштиришда ахборот тизимларини интеграциялаш зарур, бу тартибга солиш муддатларини тубдан қисқартириш имконини беради. Давлат электрон тижорат соҳасида ривожланишни истаган тадбиркорларга молиявий кўмак ва ўқув дастурларини тақдим эта олади. Шунингдек, тужжарлар, савдогарлар, ҳунармандлар ва бошқа КМК субъектлари учун соддалаштирилган ва тушунарли солиқ маъмуриятини яратиш жуда муҳим”, — дейди Азиза Шужеева.

    Ушбу ва бошқа муҳим таклифлар 14—15 март кунлари Олмаотадаги B5+1 форумида муҳокама қилинади.

    Электрон тижоратни ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи тўсиқлар

    Ижобий кўрсаткичлар билан бир қаторда, электрон тижорат бозори ўз салоҳиятидан тўлиқ фойдаланмаётган муаммолар мавжуд.

    Электрон тижоратдаги тўсиқлар:

    • логистика (ҳудудда етарли даражада авиарейслар, темирйўллар ва ҳ.к. етишмаслиги);
    • электрон тижорат интернетга кириш имкониятларининг ўсишига мос равишда ривожланмаяпти;
    • миллий валюталарнинг девалвацияси ва хом ашё маҳсулотлари нархларининг ошиши хавф сифатида кўрилмоқда;
    • электрон тижорат савдо соҳаси жамоат ишончининг паст даражасидан азият чекмоқда;
    • маълумотлар ҳимояси заиф;
    • лицензиялаш, солиқ солиш жараёни йўлга қўйилмаган.

    Марказий Осиёдаги ҳар бир алоҳида мамлакатдаги муаммоларни билиш тўсиқларни енгишни осонлаштиради. Масалан, бир неча мамлакатлар аллақачон электрон тижорат тўғрисидаги қонунни қабул қилган. Қирғизистон қонунни ишлаб чиққан давлатларнинг биринчиси бўлди.

    “Бизда асосий тушунчалар бўйича ўз таклифларимиз бор. Масалан, электрон тижорат оператори, божхона омбори оператори, бозор хавфсизлиги каби тушунчалар мавжуд. Бизда истеъмолчиларни ҳимоя қилиш тўғрисида қонун, реклама тўғрисида қонун ва электрон савдо тўғрисидаги қонун борлиги, демак, ишчи гуруҳ ўз тавсияларини ишлаб чиққан ҳолда уларни ҳозирги замон талабларига мослаштириши кераклиги англашилади”, — дейди Қирғизистон Республикасида IBECА дастурининг миллий эксперти, Қирғизистон Республикасининг АҚШдаги собиқ элчиси Муктар Жумалиев.

    Маълумот сифатида, Қирғизистонда интернетга 5,2 миллион фойдаланувчи кириш имкониятига эга, ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчилари — 2,7 миллион киши, интернетга кириш учун мобил қурилмалардан фойдаланадиганлар сони 8,9 фоизни ташкил қилади.

    Шунингдек, экспертлар чегараларни кесиб ўтиш, транспорт инфраструктураси масалаларида муаммолар борлигини таъкидлашмоқда. Давлат томонидан бутун ҳудудни норматив-ҳуқуқий асосни такомиллаштиришда кўмак бўлади.

    Масалан, банклар аллақачон ҳамкорлик қилишни бошлаганлар: Қирғизистоннинг “Н-банк”и ва Қозоғистоннинг “Каспий” банки битимни имзолашди, демак икки мамлакат банкларининг иловалари бир-бирини қўллаб-қувватлайди. Энди Қирғизистонда деярли ҳар қандай тўловни Н-банк иловаси орқали онлайн тўлаш мумкин.

    Электрон тижорат учун биринчи агентлик

    Тожикистонда сўнгги икки йил давомида давлат электрон тижоратни фаол ривожлантирмоқда: 2022 йилда электрон савдо тўғрисидаги қонун қабул қилинган, сўнгра президент томонидан давлат хизматлари бўйича нақдсиз ҳисоб-китобларни кенгайтириш чоралари тўғрисида фармон чиқарилган. Энди барча фискал тўловлар, шунингдек, коммунал хизматлар ҳам тўғридан тўғри нақдсиз ҳисоб-китобга ўтказилди. Тожикистонда сўнгги беш йил ичида электрон ҳамён карталари каби тўловлар бир неча баробар ортди.

    2024 йилнинг бошида ҳукуматнинг қарори билан Инновациялар ва рақамли технологиялар бўйича янги агентлик ташкил этилган, унинг асосий йўналишларидан бири электрон тижоратни ривожлантириш ҳисобланади. Ҳозирча Тожикистон бу соҳада ҳуқуқ ва мажбуриятларни тартибга солиш учун алоҳида идора яратган ягона давлатдир.

    “Бизнинг электрон тижорат тўғрисидаги қонунимизда қалбаки хизматлар ва мос келмайдиган товарлардан ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини тартибга солиш механизмлари йўқ. Локал муаммо бор: курерлик хизматлари ва етказиб бериш почта хизматларига тенглаштирилган бир қарор билан тартибга солинади. Тадбиркорлар барча механизмлардан ўтишлари, почта фаолияти учун минимал талабларга мос келишлари керак. Биз электрон тижорат билан шуғулланадиганлар учун лицензиялашнинг инсонпарвар ва енгил вариантини таклиф қилиш керак, деб ҳисоблаймиз. Бу бозорнинг ривожланишига таъсир кўрсатади, чунки бундай хизматлар кўпроқ бўлса, рақобат ва сифат яхшиланади”, — деб ўз мамлакатида муаммоларни тавсифлаб берди Тожикистондаги IBECА дастурининг миллий эксперти Алишер Шерназаров.

    Электрон тижорат битимлари учун алоҳида банк ҳисобрақамлари

    Ўзбекистонда 2022 йилда жорий этилган қонун тадбиркорларнинг ҳуқуқларини чеклаган. Масалан, ишчи гуруҳнинг аъзолари хорижий серверларда ўзларининг онлайн дўконларини жойлаштиришда қийинчиликларни қайд этдилар. Маҳаллий серверлар етарлича инфратузилмага, сифат ва хизмат даражасига эга эмас. Бир томондан, қонун чиқарувчилар буни маҳаллий серверларни ривожлантириш учун қилди, лекин қувват имкониятларини олдиндан ҳисобга олинмади ва энди қонун бизнесменларга салбий таъсир кўрсатмоқда.

    Ўзбекистонда транспорт логистикаси яхши ривожланган. Транспорт тармоғи бутун мамлакатни қамраб олган, шунингдек, сифатли интернетга уланиш имконияти ҳам мавжуд. Аммо логистика соҳасида камчиликлар мавжуд, масалан, омборлар етишмайди, ер участкаларининг маркетплейс учун мақсадга мувофиқ фойдаланишларида ўзгаришлар мавжуд. Маълумотларни ҳимоя қилиш ва истеъмолчиларни ҳимоялаш масалалари ечилмаган.

    “Биз электрон тижорат корхоналари учун махсус банк ҳисобрақамларини жорий этишни таклиф этамиз. Бундай амалиётга биз қатор давлатларда, жумладан, Қирғизистонда ҳам гувоҳ бўлдик. Махсус ҳисобларда тадбиркорлар фақатгина электрон тижорат билан боғлиқ битимларни кузатишади. Булар анъанавий савдо ва электрон тижоратни бир-биридан ажратиш учун зарур. Ўзбекистонда турли солиқ имтиёзларини берувчи давлат кўмаги амалда, аммо бухгалтерлик ҳисобини юритиш мураккаблиги, компетенсия етарли эмаслиги учун аксарият ҳолларда имтиёзлардан фойдалана олмайдилар”, — деди Ўзбекистондаги IBECА дастури бўйича миллий эксперт Олжас Рискелди.

    Экспертлар маркетплейсларга ҳукумат органлари ва солиқ, божхона идоралари ўртасида воситачи бўлишларига рухсат беришни таклиф қилишмоқда. Ривожланган транспорт логистикаси ва маркетплейс мавжуд бўлганига қарамасдан, сотувчилар етишмаслиги сезилади.

    Асосий майдонларда сотувчилар сони бор-йўғи 500 нафарга етади, ваҳоланки, Ўзбекистон аҳолиси кўп ва улкан бозорга эга мамлакат. Ҳозир маркетплейслар бепул тарзда сотувчиларга солиқ ва божхона ҳисоботи юритишда ёрдам беришга тайёр, бунинг учун фақатгина ҳукумат томонидан рухсат берилиши қолган. Бундай халқаро амалиёт Сингапур, АҚШ ва бошқа ривожланган давлатларда қўлланади.

    Марказий Осиё мамлакатлари учун ҳукумат органлари ва бизнес ассосиацияларнинг Made in Central Asia бренди остида миллий маҳсулотлар сифати сертификацияси ва уйғунлаштиришни илгари суриш бўйича ҳамкорлик улкан ютуқ бўлади. Бу электрон тижорат соҳасида стандартлар ва меъёрларни ишлаб чиқишга ва соҳани ривожлантиришга, шунингдек, бизнеснинг манфаатларини ҳимоя қилишга ёрдам беради.

    Экспертларнинг фикрича, Марказий Осиё мамлакатлари 2030 йилга бориб электрон тижорат улушини савдо айланмасининг 20 фоизигача оширишни бемалол мақсад қилиб қўйишлари мумкин. Бу минтақанинг иқтисодий самарадорлигини оширишга, харажатларни камайтиришга ва интеграциялашув жараёнларини тезлаштиришга, инфраструктура модернизациясига ва минтақаларда иш ўринлари яратишга ёрдам беради.

    Бу бизнесга ўз маҳсулотлари ва хизматларини бутун мамлакат бўйлаб сотиш имкониятини беради, ўз навбатида, аёлларнинг продуктив бандлигини оширишга таъсир кўрсатади.

    14.03.2024, 15:16   Изоҳ (0)   3222
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Остонада ноқонуний ишлаётган  37 нафар ўзбекистонлик ушланди

    06.03.2024, 12:28

    КХШТ Марказий Осиёдаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича машғулот ўтказади

    13.03.2024, 14:05

    “Айрим геосиёсий кучларни кўндиришимиз керак”: Марказий Осиё мамлакатлари океанга чиқиш остонасида

    13.03.2024, 14:31

    Тожикистонда бедарак йўқолган қизнинг жасади Ўзбекистондаги каналдан топилди 

    13.03.2024, 10:09

    Ўзбекистон Қозоғистон орқали Россия гази импортини қарийб тўрт баравар оширмоқчи

    06.03.2024, 10:23

    Қозоғистон ва Тожикистонда рамазон ойининг бошланиш санаси эълон қилинди 

    05.03.2024, 08:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55

    Трамп Мексика ва Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож солади

    Дунё | 13 июл, 21:30

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.