ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази Қашқадарё вилоятида 4,6 магнитудали зилзила содир бўлганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 11:29 да зилзила содир бўлган. Эпитцентр: Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани. Зилзила координаталари: 38,78 градус шимолий кенглик; 64,94 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 8 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 457 километр жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Қашқадарё вилоятида 2-3 балл.
1 март куни Фарғона ва Андижон вилоятларида 3,5 магнитудали зилзила кузатилганди. Ундан олдин эса Хитой—Қирғизистон чегарасида 22 январь ва 30 январь кунлари содир бўлган зилзила кучи ҳам Ўзбекистонда сезилганди.
Изоҳ (0)