Афғонистонда 11 январь куни Тошкент вақти билан 14:20 да содир бўлган зилзила Ўзбекистон ҳудудида сезилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълум қилишича, Магнитугаси 6 балл, чуқурлиги 180 километрни ташкил этган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида қуйидагича сезилди:
- Сурхондарё вилоятида 2-3 балл,
- Фарғона вилоятида 2 балл,
- Жиззах вилоятида 2 балл,
- Самарқанд вилоятида 2 балл,
- Сирдарё вилоятида 2 балл,
- Қашқадарё вилоятида 2 балл,
- Андижон вилоятида 2 балл,
- Наманган вилоятида 2 балл,
- Тошкент шаҳрида 2 балл,
- Навоий вилоятида 2 балл.
Ўзбекистонда сўнгги марта зилзила 5 январь куни қайд этилганди. Эпицентри Наманган вилояти Чортоқ туманида бўлган ер силкиниши кучи Наманган шаҳри ва вилоятнинг тўртта туманида сезилганди.
Изоҳ (0)