Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида эр-хотин ис газидан вафот этди. Бу ҳақда “Дарё”га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
3 март куни соат 06:30 ларда туманнинг Янги бўстон кўчасидаги уйда яшовчи 68 ёшли эркак ва унинг турмуш ўртоғи ўз хонадони ётоқхонасида ис газидан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Суд тиббий экспертиза бўлимининг бирламчи маълумотномасида уларнинг ўлимига ис газидан ўткир заҳарланиш, мия ва ўпка шиши сабаб бўлгани кўрсатилган.
Айни пайтда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)