Жиззах вилоятида “Соғлом ҳаёт” махсус профилактик тадбири доирасида ахлоқ ва соғлиқ доирасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишга қаратилган тарғиботлар билан бирга тезкор тадбирлар ҳам ўтказилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги тезкор қидирув департаменти ҳамда Жиззах вилояти ИИБ тезкор қидирув хизмати жиноят қидирув бошқармаси ходимларининг ҳамкорлигидаги тадбирда қурол сотувчи аниқланган.
Тадбир давомида Бахмал тумани “Ойқор” МФЙда яшовчи 1991 йилда туғилган А.Қ. “Тоз” русумли ов қуролини 1 миллион 240 минг сўмга сотган вақтида процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда қонунбузарлик юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Аввалроқ “Яллама” чегара божхона пост ходимлари томонидан Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига курьерлик жўнатмалари божхона назоратидан ўтказилганида унинг ичидан пневматик тўппонча чиққани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)