ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази мамлакатда 3,4 магинутдали зилзила содир бўлганини маълум қилди.

Қайд этилишича, маҳаллий вақт билан 20 январь соат 09:03 да зилзила содир бўлди. Эпицентр: Жиззах вилояти, Фориш тумани. Зилзила координаталари: 40,57 градус шимолий кенглик; 66,91 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,4. Чуқурлик 15 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 209 километр жанубий-ғарбда.
Афғонистонда 11 январь куни Тошкент вақти билан 14:20 да содир бўлган зилзила Ўзбекистон ҳудудида сезилган эди. Ундан олдин эса Ўзбекистонда зилзила 5 январь куни қайд этилганди. Эпитцентри Наманган вилояти Чортоқ туманида бўлган ер силкиниши кучи Наманган шаҳри ва вилоятнинг тўртта туманида сезилганди.
Изоҳ (0)