Венгрия парламенти янги давлат раҳбари этиб Конституциявий суд раиси лавозимида ишлаб келган Тамаш Шуйокни сайлади. Бу ҳақда “Index.hu” хабар берди.
Шуйок номзодини ҳукмрон “FIDES – Венгрия фуқаролик иттифоқи” партияси ва христиан-демократлар коалицияси илгари сурган. Уни номзодини ёқлаб 134 нафар депутат овоз берган, 5 нафари қарши чиққан. Янги давлат раҳбари 5 март куни ўз лавозимига киришади.
“Ҳуқуқшунос, шунингдек, республика президенти сифатида қонуннинг асосий қадриятларини ёдда тутган ҳолда жамият манфаатига хизмат қила оламан ва миллат бирлигини ифода эта оламан”, — деди Тамаш Шуйок.
67 ёшли Шуйок педофилия жиноятига алоқадор шахснинг афв этилиши билан боғлиқ можародан сўнг истеъфога чиққан Каталин Новакнинг ўрнига президент этиб сайланади.
Изоҳ (0)