Фаластин бош вазири Муҳаммад Штае президент Маҳмуд Аббосга расман истеъфога чиқиш ҳақида ариза берди. Бу ҳақда Daily Sabah хабар берди.
Аббос минтақадаги араб давлатлари ва АҚШнинг босимидан сўнг истеъфога чиқишни сўраган. Фаластин ҳукуматидаги амалдорлар тегишли маълумотни тасдиқлаган. Бунгача ҳукумат истеъфога чиқиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бу Фаластин администрацияси ислоҳоти йўлидаги қадам сифатида кўрилмоқда. Аббоснинг содиқ иттифоқчиси ҳисобланган 2005 йилдан бери ҳокимият тепасида бўлган Штае муваққат ҳукумат раҳбари лавозимида ишлашда давом этади. Янги ҳукуматни шакллантириш ҳафталар ёки ойлар давом этиши мумкин. Унинг муваффақияти, биринчи навбатда, Ғазодаги урушни тўхтатиш ва Исроил қўшинларини халқаро назорат остида сектордан олиб чиқиб кетишга эришиш мумкинми-йўқлигига боғлиқ бўлади.
Маҳмуд Аббос қўл остидаги Фаластин администрацияси Исроил томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг бир қисмини бошқаради. Унинг ичидаги энг муҳим фракция Фатҳ ҳаракати бўлиб, унга Аббос ҳам раҳбарлик қилади.
Изоҳ (0)